Хитой Трампни ўзаро божларни бекор қилишга чақирди
Расмий Пекин АҚШнинг божларни қисман бекор қилиш бўйича ҳаракатларини «кичик қадам» деб атади.

Фото: kare11.com инфографикаси
Хитой АҚШ томонидан жорий этилган божларнинг қисман бекор қилинишига муносабат билдириб, буни «кичик қадам» деб баҳолади ва президент Доналд Трампни ўзаро тарифларни тўлиқ бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлиги баёнот берди, деб хабар қилмоқда Американинг CNBC телеканали.
«Биз АҚШни халқаро ҳамжамият ва ички ақл-идрок овозларига қулоқ тутишга, ўз хатоларини тўғрилаш йўлида катта қадам ташлашга, «ўзаро тарифлар» деб номланган ноқонуний ҳаракатларни тўлиқ бекор қилишга ва ўзаро ҳурматга асосланган тенг ҳуқуқли мулоқот орқали зиддиятларни ҳал этиш йўлига қайтишга чақирмоқдамиз», — дейилади Хитой томони баёнотида.
Шунингдек, вазирлик жума куни кечқурун эълон қилинган айрим технологик маҳсулотларга нисбатан божлардан озод этиш бўйича қарорнинг таъсирини баҳолаш билан шуғулланаётганини маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ Хитой билан савдо муносабатлари борасида воситачилар орқали «юмшоқ мулоқот» бошлагани хабар қилинган эди.
12 апрель куни АҚШ божхона ва чегара қўриқлаш хизмати ҳукумат томонидан жорий қилинган бож тарифлари таъсир этмайдиган товарлар рўйхатини эълон қилди. Улар сирасига смартфонлар, ноутбуклар, қаттиқ дисклар, компьютер процессорлари, хотира чиплари ва яримўтказгичларни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган машиналар киритилган.
Мавзуга оид

23:25 / 24.04.2025
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди

21:11 / 24.04.2025
«Демократиянинг бўш арсенали». Foreign Affairs АҚШ Хитой билан урушга тайёр эмаслиги ҳақида мақола эълон қилди

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

09:50 / 24.04.2025