Словения иқтисодиёти тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этиш бошланади
Бу борада ҳукуматлараро битимни имзолаш режалаштирилган.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Любляна шаҳрида Словения меҳнат, оила, ижтимоий масалалар ва тенг имкониятлар вазири Лука Месец билан музокаралар ўтказди.
Учрашувда меҳнат муносабатлари ва миграция соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
"Европа Иттифоқи – Марказий Осиё" саммити минтақалараро ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим босқич бўлиб, алоқаларни кенгайтириш, жумладан, миграция ва меҳнат муносабатлари масалалари учун мустаҳкам замин яратиши таъкидланди.
Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, Словения иқтисодиётининг турли тармоқларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб этишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар. Бу борадаги ҳукуматлараро битимни имзолаш истиқболлари, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва бандлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид

23:48 / 22.05.2025
Шавкат Мирзиёев Словения президенти билан бирга қўшма бизнес форумда иштирок этди

20:38 / 22.05.2025
Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб қўшма баёнотни имзолади

20:02 / 22.05.2025
Шавкат Мирзиёев Словения бош вазири Роберт Голоб билан учрашди

16:57 / 22.05.2025