NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Давлат департаменти ички ҳужжатларига кўра, Қўшма Штатлар Африка қитъасида жойлашган олтита ва Европадаги иккита элчихонасини ёпиш ниятида.

Фото: REUTERS
АҚШ маъмурияти 10 та элчихона ва 17 та консулликни ёпиш режасини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти ички ҳужжатларига таяниб The New York Times хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Америка ҳукумати, шунингдек, чет элдаги қатор ваколатлархоналари штатини қисқартириш ёки оптималлаштиришни режалаштирмоқда.
Қайд этилишича, ушбу чоралар АҚШнинг деярли барча қитъалардаги дипломатик иштироки қисқаришига олиб келади. Хусусан, қуйдаги дипломатик миссияларни ёпиш таклиф этилмоқда:
- Африкада олтита элчихона (ЖАР, Эритрея, Гамбия, Лесото, Конго Демократик Республикаси ва Жанубий Судан);
- Европада иккита элчихона (Люксембург ва Малта);
- Гренада ва Малдивдаги дипломатик миссиялар.
Шунингдек, Францияда — 5 та, Германияда — 2 та, Серб Республикасида (Босния ва Ҳерцеговинада) — 2 та, Греция, Италия, Португалия ва Эдинбургдаги (Шотландия) бир нечта дипломатик ваколатхоналарни ҳам ёпиш таклиф қилинмоқда.
Европадан ташқарида тўртта — Камерон, Индонезия, Жанубий Африка ва Жанубий Кореядаги консулликлар қисқартирилиши мумкин. Бундан ташқари, АҚШнинг Могадишодаги элчихонаси (Сомали) ва Бағдоддаги дипломатик кўмак марказини сезиларли даражада қисқартириш ёки бутунлай ёпиш режалаштирилган.
Мавзуга оид

13:54
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31
Трамп ўтган жума Россия-Украина музокаралари учун яхши кун бўлганини айтди

09:46