Жамият | 19:00 / 16.04.2025
1469
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари

Ўзбекистоннинг йирик электроника чакана савдо тармоқларидан бири бўлган Texnomart Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EТТБ) билан йўлга қўйилган ҳамкорлик туфайли ривожланишнинг янги босқичи бошланганлигини эълон қилди. EТТБнинг техник кўмаги билан Texnomart компанияси бизнесни самарали бошқариш учун замонавий ечимларни фаол равишда жорий этиб келмоқда.

Фото: Texnomart

Ушбу ўзгаришлар шаффофликни ошириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, операцион жараёнларни тезлаштириш ҳамда чакана савдо тармоғи ва онлайн савдода мижозлар учун энг қулай тажрибани яратишга қаратилган. Texnomart харидор билан ўзаро муносабатларнинг ҳар бир босқичи дунёдаги энг илғор амалиётларга мос келишини таъминлашга интилади.

Бугунги кунда Texnomart Ўзбекистоннинг 19 та шаҳрини қамраб олган ҳолда 36 та дўкон ва 2 та фирма бренд дўконини бошқармоқда. Кенг тармоқли тизими ва ҳудудлардаги стратегик иштироки туфайли компания мамлакатимиз чакана савдоси ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келмоқда.

Асосий эътибор онлайн йўналишга қаратилиб, онлайн дўконлар тармоғи кенгайтирилмоқда ва харид жараёнини соддалаштирувчи рақамли ечимлар жорий этилмоқда. Экологик технологияларни тарғиб қилиш доирасида, ассортиментда энергия тежовчи техникалар сонини кўпайтириш мақсад қилинган.

Компаниянинг вазифаси жаҳон брендларидан замонавий техникаларнинг кенг танлови, қулай харид шартлари ва юқори даражадаги хизмат кўрсатишни таъминлаш орқали Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросининг ҳаёт сифатини яхшилашдир.

Texnomart оддий дўкон бўлишдан кўра, кундалик ҳаётда ишончли ҳамкорга айланишга интилади ва инсонларга технологик тараққиёт билан ҳамқадам бўлишларида ўз ёрдамини аямайди.

Қўшимча маълумот: Веб-сайт | Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид