WSJ: Маслаҳатчилар Трампни Россияга ёндашувни кучайтиришга чақирмоқда
WSJ маълумотларига кўра, АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлиги Россияга нисбатан чеклов чораларини кучайтириш вариантларини тайёрламоқда.

Фото: PAP/EPA/SHAWN THEW / POOL
АҚШ давлат котиби Марко Рубио ҳамда президентнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог АҚШ Россияга қарши санкцияларни кучайтириши масаласи бўйича Оқ уйда бўлиб ўтган мунозара чоғида Доналд Трампга Россия раҳбари Владимир Путиннинг «дипломатик ниятлари»дан эҳтиёт бўлишни маслаҳат берди. Бу ҳақда 15 апрел, сешанба куни The Wall Street Journal (WSJ) хабар қилди.
АҚШ расмийларининг айтишича, Рубио ва Келлог кирувчи гуруҳ Оқ уй раҳбарига Путин билан муносабатда эҳтиёткор бўлишни, айниқса, Москванинг Киевдан ҳудудий имтиёзлар бериш талабига нисбатан кескинроқ ёндашишни тавсия қилди, деб ёзади WSJ.
Бироқ Трамп ҳамон АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Уиткоффни қўллаб-қувватламоқда, у Москвадаги икки учрашувдан сўнг Путин тинчлик ўрнатмоқчи, деб ҳисоблайди, деб ёзади нашр манбалари.
Россия ҳарбийларининг Украинанинг Суми шаҳрига ҳужуми натижасида 30 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлганлиги Трампнинг катта маслаҳатчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўрсатди, дея хулоса қилди нашр.
Мавзуга оид

01:02
«Мен Украинани қутқаряпман» — Трамп

21:12 / 29.04.2025
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади

21:02 / 29.04.2025
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

20:36 / 29.04.2025