АҚШ суди Googleʼни онлайн реклама бозорида монополист деб топди
Судянинг сўзларига кўра, компаниянинг реклама биржалари ва серверлар бозоридаги монополияси Шерман номли антимонополия қонунини бузади.

Фото: Коммерсантъ
Alphabet Inc. таркибига кирувчи Google компанияси онлайн реклама бозорининг алоҳида сегментларини назорат қилиш имконини берган ноқонуний монополия яратган. Бу ҳақда АҚШ федерал судяси Леони Бринкема қарорида сўз боради.
Унинг сўзларига кўра, Googleʼнинг реклама биржалари ва серверлар бозоридаги монополияси Шерман номли антимонополия қонунини бузади ҳамда бу ҳолат реклама берувчилар ва истеъмолчиларга зарар етказмоқда.
Бундан ташқари, компания маҳсулотларни ноқонуний «боғлаб қўйиш» амалиётида ҳам айбдор деб топилган, яъни бир маҳсулотдан фойдаланиш учун маҳсулотга тўлов қилиш керак бўлган.
The Wall Street Journal’нинг ёзишича, бу қарор АҚШ Адлия вазирлиги томонидан Googleʼнинг айрим реклама активларини мажбурий сотишга олиб келиши мумкин. Компаниядагилар эса бу айбловларга жавобан, улар ҳалол рақобат юритаётгани ва Адлия вазирлигининг даъволари рақамли реклама бозорига оид эскирган тушунчаларга асосланганини билдирган.
2024 йил 5 август куни АҚШнинг Колумбия округи суди федерал судяси Амит Мехта Google компанияси онлайн қидирув тизими бозоридаги монополиясини сақлаб қолиш учун ноқонуний фаолият юритгани тўғрисида қарор чиқарганди. Шундан сўнг Адлия вазирлиги Google’ни бўлиб юбориш бўйича талаб қўйиш имкониятини фаол кўриб чиқа бошлади.
Суд қарорида келтирилишича, Google’га эгалик қилувчи Alphabet компанияси бошқа технологик гигантларга ўз қидирув тизими смартфон ва браузерларга стандарт вариант сифатида ўрнатилиши учун 26 миллиард доллар тўлаган, бу орқали компания рақобатчиларининг бозорда муваффақиятга эришишига имконият қолдирмаган.
Googleʼнинг реклама технологиялари соҳасидаги бизнеси ўтган йили компанияга 31 миллиард доллар даромад келтирган, бу умумий тушумнинг қарийб 10 фоизини ташкил этади.
Мавзуга оид

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:21 / 15.04.2025
Google делфинлар билан мулоқот қилиш имконини берувчи технологияни ишлаб чиқди

17:41 / 14.04.2025
YouTube қисқа видеоларни ўз ўзига тақиқлаш функциясини синовдан ўтказади

21:35 / 11.04.2025