Тошкент аэропортида юкларни сақлаш учун автоматик жавонлар пайдо бўлди
Халқаро терминалда юк сақлаш нархи — багаж ҳажмига қараб 1 соат учун 40 минг сўмгача. Маҳаллий авиақатновлар терминалида эса юкларни сақлаш нархи соатига 10 минг сўмни ташкил этади.

Фото: Uzbekistan Airports
Тошкент аэропортининг халқаро ва маҳаллий авиақатновлар терминалларида йўловчилар ўз юкларини ташлаб, шаҳарда вақт ўтказиши мумкин бўлган автоматик жавонлар ўрнатилди, деб хабар беради Uzbekistan Airports.
Халқаро терминалда юкларни сақлаш жавони:
- жўнаш терминалининг биринчи қаватида жойлашган (4чи кириш/чиқиш эшиги ёнида);
- 24/7 ишлайди;
- юкларни сақлаш нархи — багаж ҳажмига қараб 1 соат учун 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача;
- рухсат этилган ўлчамлар — стандарт — 60х50х80 см, ўрта — 90х50х80 см ва катта — 180х50х80 см.
Маҳаллий авиақатновлар терминалидаги сақлаш жавони:
- терминал ичида учиб кетиш ва учиб келиш заллари ўртасида жойлашган;
- 24/7 ишлайди;
- юкларни сақлаш нархи соатига 10 000 сўм (барча турдаги багаж учун ягона тариф);
- рухсат этилган ўлчамлар — кичик — 43х50х34 см, стандарт — 60х50х80 см.
Автоматик юкларни сақлаш жавони учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади: сақлаш жойи танланади ва нақд пул ёки банк карталари орқали амалга оширилади. Таъкидланишича, ушбу юкларни сақлаш жойлари E-austion.uz платформасидаги аукцион якунлари бўйича ўрнатилган.
Мавзуга оид

11:00 / 18.01.2025
Ўзбекистон Эроннинг Чобаҳор порти ҳудудидан терминаллар сотиб олиши мумкин

09:45 / 27.11.2024
Тўлов терминалларига МСС-кодлар бириктирилади

12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

18:40 / 08.10.2024