Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди
Harvard Growth Lab мамлакатларнинг Иқтисодий мураккаблик индекси бўйича янги рейтингини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 145 мамлакат орасида 80-ўринни эгаллади. Таққослаш учун, ушбу рейтингда Қозоғистон 84-ўринда, Россия 94-ўринда, Тожикистон 124-ўринда, Туркманистон 126-ўринда қайд этилган.
Гарвард университетининг Ўсиш лабораторияси Иқтисодий мураккаблик индекси (ECI) натижаларини эълон қилди. Ушбу индекс асосида мамлакатларнинг технологик мураккаблик ва экспорт хилма-хиллиги бўйича рейтинги тузилган.
Harvard Growth Lab’нинг қайд этишича, Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида ўз ўрнини сезиларли даражада яхшилаб, сўнгги 5 йил ичида 25 поғонага кўтарилган ва 145 мамлакат орасида 80-ўринни эгаллади.
Рейтингда, Туркия 44-ўрин, Вьетнам 53-ўрин, Қозоғистон 84-ўрин, Россия 94-ўрин, Тожикистон 124-ўрин, Туркманистон 126-ўринда қайд этилган. Биринчи учликдан Швейцария, Япония ва Сингапур ўрин олган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига кўра, охирги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсишни намойиш этиб, экспорт йилига ўртача 20,5 фоизга ошмоқда. Бу минтақанинг бошқа мамлакатларидаги ўсиш суръатларидан анча юқори. Шу билан бирга, хомашё ресурсларидан ташқари тайёр маҳсулотлар экспорти ҳам йилига 21,9 фоизга ўсяпти.
Беш йил ичида экспортнинг ўсишига ўрта даражада қайта ишланган саноат товарлари энг катта ҳисса қўшган. Ишлаб чиқариш мураккаб бўлган маҳсулотлар орасида транспорт воситалари (89%), саноат ускуналари (77%), электротехника (59%) бўйича юқори ўсиш суръатлари кузатилган.
Ўзбекистон ўзининг экспорт портфелига 67 та янги маҳсулот қўшди. Бу 2,1 миллиард доллар даромад келтирди ва диверсификация ҳамда рақобатбардошликни ошириш бўйича стратегия муваффақиятли эканини тасдиқлади. Ушбу маҳсулотлар 2023 йилда аҳоли жон бошига 59 доллар даромад келтирган.
Harvard Growth Lab ўтказган таҳлилга кўра, Ўзбекистон жаҳон бозорида рақобатбардош устунликларга эга бўлган 162 турдаги маҳсулотга эга.
2033 йилгача иқтисодий ўсиш прогнозлари
2033 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётининг ўртача йиллик ўсиши 5,6 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу ўсиш суръатлари бўйича дунёда иккинчи ўрин ҳисобланади.
Кейинги ўн йилликда Тожикистонда ўртача йиллик ўсиш суръатлари 4 фоизни, Қирғизистонда - 3,9 фоизни, Грузияда - 3,6 фоизни, Қозоғистонда - 3,6 фоизни, Арманистонда - 3,3 фоизни, Бангладешда - 3 фоизни, Туркманистонда - 2,7 фоизни, Беларусда - 2,4 фоизни, Озарбойжонда - 2,2 фоизни, Россияда - 1,1 фоизни ташкил этади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги каби кам самарали соҳалардан электроника ва машинасозлик каби юқори самарали соҳаларга ресурсларни йўналтириш орқали иқтисодиётни таркибий жиҳатдан ислоҳ қилишни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид

09:54 / 23.04.2025
Барча даврларнинг энг кўп маош олган спортчилари рўйхати тузилди

12:04 / 22.04.2025
Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025