Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди

Фото: UFA
Саудияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги яримфиналида Ўзбекистон КХДР дарвозасига жавобсиз 3 та тўп киритди.
Шу тариқа Ислом Исмоилов шогирдлари 20 апрел кунги финалда мезбонларга қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон ва Саудия гуруҳда ҳам ўзаро тўқнаш келган ҳамда меҳмонлар 3:0 ҳисобида зафар қучганди.
Осиё Кубоги U-17. Яримфинал Ўзбекистон — КХДР 3:0
Голлар: Садриддин Ҳасанов (31), Жамшид Рустамов (62), Абубакр Шукуруллаев (65).
Ўзбекистон — Неъматуллоҳ Рустамжонов, Муҳаммад Ҳакимов, Мўминхон Баҳодирхонов, Миразиз Абдукаримов, Садриддин Ҳасанов, Муҳаммад Ҳабибуллаев (Азизбек Абдумўминов, 77), Сайфиддин Содиқов (Жамшид Рустамов, 46), Муҳаммадали Мусохонов, Абубакр Шукуруллаев (Фарид Абдуллаев, 77), Азизбек Эримбетов, Асилбек Алиев (Нурбек Сарсенбаев, 61).
Четлатиш: Канг Мён Бом (41).
Мавзуга оид

00:18 / 14.04.2025
Осиё Кубоги U-17. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

00:22 / 10.04.2025
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Саудия Арабистони устидан йирик ғалабага эришди

17:37 / 20.03.2024
Ўзбекистон U17 жамоаси етакчиси Испания клубига ўтиши мумкин

15:34 / 25.11.2023