Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Баҳрайндаги биринчи элчиси этиб тайинланган Нодиржон Турғунов мамлакат ТИВ раҳбарига ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.

Фото: dunyo.info
Ўзбекистоннинг Баҳрайнга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Ар-Риёд шаҳрида) Нодиржон Турғунов ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Абдулатиф бин Рошид аз-Заянийга ишонч ёрлиқлари нусхаларини онлайн тарзда топширди.
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ўзаро муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлик тасдиқланди.
Баҳрайн ташқи ишлар вазири учрашув якунида Ўзбекистон элчисига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги масъулиятли ишларига муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Нодиржон Турғунов 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони элчиси сифатида Ар-Риёд шаҳрига келган эди. Шунингдек, у 2024 йил ноябрь ойида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили сифатида аккредитациядан ўтган.
Мавзуга оид

13:29 / 24.03.2025
Ўзбекистон ва Баҳрайн талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўяди

17:24 / 16.12.2024
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида тўртинчи бўлди

11:31 / 17.05.2024
Баҳрайнда ўтган араб саммитида Фаластин масаласи муҳокама қилинди

17:38 / 01.10.2022