Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади
Тезюрар поездларнинг қўшимча қатновлари 24-27 апрел кунлари амалга оширилади.
775/776-сонли Самарқанд—Тошкент—Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Темирйўлэкспресс» матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу сайёҳлар учун қулайлик яратиш, уларнинг ҳаракати учун шароитларни янада яхшилаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Қатновлар 24, 25, 26, 27 апрел кунлари йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли Самарқанд—Тошкент йўналиши
- Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15.
776-сонли Тошкент—Самарқанд йўналиши
- Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Аввалроқ 15 июндан бошлаб «Афросиёб» поездлари ҳаракати жадвалига ўзгаришлар киритилиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

12:02 / 11.05.2025
Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари сони ошди

15:18 / 09.05.2025
"Остона–Туркистон–Самарқанд" йўналишида янги авиaқатновлар йўлга қўйилди

11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади

20:42 / 06.05.2025