Хитой жосуслик ва киберҳужумлар орқали Россиянинг ўнлаб қуролларидан нусха кўчирган
Сўнгги 20 йилда Россия мудофаа саноатига ХХР томонидан камида 21 та жосуслик ва ҳакерлик ҳужуми амалга оширилган. Шунингдек, Хитой РФ билан тузилган лицензия битимларини мунтазам равишда бузиб, унинг қуролларини ўзига мослаштириб келади.

Фото: Getty images
Россиядан Хитойга қурол етказиб бериш оқими қисқарди. ChinaPower таҳлилий маркази ёзишича, 2009 йилдан 2023 йилгача Хитойнинг қурол импорти олдинги 15 йиллик даврга нисбатан 40 фоизга камайган. Бунда Россиянинг улуши эса 85 фоиздан 68 фоизгача тушган. Бунинг сабаби нафақат Россиянинг Украинадаги уруши, балки Хитойнинг РФ қурол тизимларини нусхалаши ва интеллектуал мулкни кенг кўламда ўғирлаши билан ҳам боғлиқ.
Марказ маълумотларига кўра, сўнгги 20 йилда Россиянинг мудофаа саноатига, айниқса, аэрокосмик технологияларига қаратилган Хитойнинг камида 21 та жосуслик ва ҳакерлик ҳужуми қайд этилган. 2004 йилда Хитой фойдасига махфий авиация ва сунъий йўлдош ишланмалари бўйича ахборот узатган 7 нафар россиялик суд томонидан айбдор деб топилган. 2021–2023 йилларда аэрокосмик ва лазерли технологияларнинг сиздирилиши билан боғлиқ яна тўртта ҳолат аниқланган.
Аммо бу каби жосуслик — картинанинг бир қисми холос. Хитой Россия билан тузилган лицензия битимларини тизимли равишда бузиб, қуролларни ўз эҳтиёжлари учун мослаштириб, нусхалаб келмоқда. Масалан, J-11 қирувчиси Россиянинг Су-27 самолётидан, HQ-9 зенит-ракета мажмуаси эса C-300 дан кўчирилган.
2019 йилда Россиянинг «Ростех» давлат корпорацияси 17 йил давомида 500 та ноқонуний нусхалаш ҳолатини аниқлаганини эълон қилган. Компания Хитойни авиация двигателлари, «Сухой» самолётлари, кемаларда ташишга мўлжалланган қирувчилар, ҳаво ҳужумидан мудофааси тизимлари ва «Пантсир» зенит-ракета мажмуалари аналогларини яратишда айблаган.
Хитой технологияни кўчириб олгач, Россиядан қурол сотиб олишни қисқартирган ва ўз ҳарбий техникасини мустақил ишлаб чиқаришни бошлаган. Таъкидланишича, шу билан бирга, авиация двигателлари соҳасида Россияга қарамлик сақланиб қолмоқда. 2017–2023 йилларда Хитой импорт қилган қуролларнинг ярмини айнан двигателлар ташкил қилган, уларнинг катта қисми эса Россиядан келган. Айни пайтда Хитой ўз двигателларини ишлаб чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда.
Россия ва Хитой ўртасидаги ҳарбий алоқалар ҳам ўзгарган: энди Россия тобора кўпроқ Хитойни эҳтиёт қисмлар ва технологиялар бўйича асосий етказиб берувчи сифатида кўряпти. АҚШ Миллий разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Хитойнинг давлат мудофаа компаниялари Россияга икки мақсадли маҳсулотлар – яримўтказгичлар, дронлар, қирувчи самолётлар эҳтиёт қисмлари ва радиоэлектрон кураш ускуналари етказишни давом этмоқда. Айниқса, рақамли дастур орқали бошқариладиган станоклар муҳим аҳамиятга эга, чунки улар ҳарбий техника ишлаб чиқариш учун зарур. 2022 йил январидан 2023 йил июлига қадар Хитойдан Россияга бундай станоклар экспорти деярли 10 баравар ошиб, ойига 7 миллиард доллардан 68 миллиард долларгача етган. Хитой томони эса Россияга қурол-яроғ етказиб бераётганини доим қатъий рад этиб келади.
Мавзуга оид

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025
Россияда ИИВ мигрант болаларнинг таълим маълумотларига эга бўлади

08:20 / 26.04.2025
Бахтиёр Саидов Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди

19:49 / 25.04.2025