Ўзбекистон | 13:53 / 19.04.2025
1521
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш режалаштирилмоқда

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Ахборот кодексини қабул қилиш мўлжалланмоқда. Бу инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича  “йўл харитаси”да белгиланган.

Лойиҳада:

  • инсоннинг ахборот тарқатиш ва ахборот олишга доир ҳуқуқ ҳамда эркинликларига тегишли тушунча ва нормаларни тизимлаштириш;
  • рақамли ахборот маконида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишида ҳуқуқий ҳимояни кучайтириш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, кодекс қабул қилиниши билан инсоннинг ахборот олиш, ундан фойдаланишга оид ҳуқуқларини, оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлашга оид қонунчилик тизимлаштирилади ва такомиллашади.

Сайлов жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш учун замонавий рақамли технологиялар жорий этилади.

Сайловчилар рўйхатини электрон тарзда шакллантириш ва очиқ мониторинг тизимини такомиллаштириш мўлжалланган.

E-saylov ахборот тизимини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Мавзуга оид