Жаҳон | 13:47 / 20.04.2025
4179
2 дақиқада ўқилади

«246 га 246». Россия ва Украина асирлар алмашуви ўтказди

Украинлар Черниҳивда қандай қарши олинди?

19 апрел куни Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашувини амалга оширди. РФ мудофаа вазирлиги алмашув «246 га 246» схемаси бўйича бўлиб ўтганини маълум қилган. ТАСС хабарига кўра, «эзгу ният белгиси сифатида» Россия Украинага шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган 15 нафар ярадор россиялик аскар эвазига 31 нафар ярадорни ҳам топширган. Россия мудофаа вазирлиги ҳарбийлар Беларус орқали олиб кетилганини маълум қилди; 20 апрел куни улар чиққан самолёт Москвага қўнган («Звезда» телеканалида асирларнинг қайтиб келиши видеоси эълон қилинди).

Россия асирлигидан жами 277 киши Украинага қайтарилган - бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский ўз телеграм-каналида маълум қилди. Россияга жами қанча ҳарбий топширилганига аниқлик киритилмади. Икки томон ҳам алмашув Бирлашган Араб Амирликлари воситачилигида амалга оширилганини таъкидлади.

20 апрел куни ҳолатига кўра фақат Украина томони озод қилинган асирларнинг расмий фотосуратларини эълон қилган. «Медуза» Украина ҳарбийлари кутиб олинган Черниҳивдан суратларни эълон қилди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, озод этилганлар орасида Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларидан ташқари, Украина миллий гвардияси, давлат махсус транспорт хизматлари ходимлари ҳамда чегарачилар ҳам бор
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Асирликдан қайтарилганлар Мариуполда, шунингдек, Донецк областидаги бошқа йўналишларда, Херсон, Луҳанск ва Запорижжя областларида жанг қилишган
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images
Kostiantyn Liberov / Libkos / Getty Images

Мавзуга оид