NYT: Трамп Давлат департаментини «тубдан қайта ташкил этиш»га тайёргарлик кўрмоқда
АҚШнинг Африкадаги деярли барча «иккиламчи» элчихона ва консулликлари ёпилиши мумкин. Шунингдек, демократия ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ масалаларга масъул офислар ҳам қисқартирилади.

Фото: REUTERS
Доналд Трамп «шу ҳафта» АҚШ Давлат департаментини «тубдан қайта ташкил этиш»ни назарда тутадиган фармонни имзолашга тайёрланмоқда. The New York Times’нинг ҳужжат нусхасига таяниб хабар беришича, ушбу қайта ташкил этиш Африкадаги деярли барча «иккиламчи» элчихона ва консулликларни ёпишни ҳам ўз ичига олади.
NYT’нинг ёзишича, Давлат департаментининг қайта ташкил этилиши натижасида жаҳон бўйича сиёсат юритишда ёрдам берадиган ҳозирги минтақавий бюролар тугатилади ва уларнинг ўрнини тўртта йирик бўлим — Евросиё, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси ва Ҳинд-Тинч океани корпуслари эгаллайди.
Энг кескин ўзгаришлардан бири — Африка ишлари бўйича бюронинг тугатилишидир. У мазкур қитъанинг Саҳрои Кабирдан жанубдаги мамлакатлар сиёсатини назорат қилар эди. Унинг ўрнида Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашига бўйсунадиган махсус вакилнинг офиси ташкил этилади.
Шунингдек, фармон лойиҳасида қайд этилишича, Африкадаги барча «иккиламчи» деб топилган элчихона ва консулликлар ёпилади. Дипломатлар эса Африкага «мақсадли миссионерлик хизмат сафарлари» доирасида вақтинча юборилади.
Фармон лойиҳасида демократия ва инсон ҳуқуқлари, иқлим ўзгариши ҳамда қочқинлар билан боғлиқ масалаларга масъул офисларни қисқартириш ҳам назарда тутилган. Бундан ташқари, давлат харажатлари, фирибгарлик ва суиистеъмол ҳолатларини камайтириш мақсад қилинган.
Трамп маъмуриятининг режасидан хабардор амалдаги ва собиқ расмийларнинг сўзларига кўра, фармоннинг имзоланиши дипломатик хизматлар ходимлари ва Давлат департаментининг Вашингтондаги штаб-квартираси фаолият юритадиган давлат хизматчиларининг ҳам ишдан бўшатилишига олиб келади.
Ҳужжатга кўра, ислоҳотлар 1 октябрдан кучга кириши лозим. Аммо ҳужжат ҳали имзоланмагани боис, ундаги айрим пунктлар ўзгариши мумкин. Давлат департаменти, Миллий хавфсизлик кенгаши ва Оқ уй журналистлар сўровига изоҳ бермаган.
Мавзуга оид

09:59
Украина АҚШ ёрдамининг тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда

23:25 / 24.04.2025
Трамп миллионерлар учун солиқларни оширишдан бош тортди

13:30 / 24.04.2025
90 фоиз уйлар вайрон бўлган Ғазо, Кашмирдаги терактда айбланаётган Покистон ва барбод бўлган Лондон музокаралари — кун дайжести

09:50 / 24.04.2025