Ўзбекистон | 17:15 / 20.04.2025
4155
1 дақиқада ўқилади

Республика товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Асадулла Қаюмов «ЎзРТХБ» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши қарорига асосан Асадулла Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.

Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У 2022-2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йил январдан бери Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, президентининг тегишли қарори билан 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зиёвиддин Бадриддинов эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

Мавзуга оид