Ўзбекистон | 14:00 / 20.04.2025
2447
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқ банкида “Лидер аёллар” дастури доирасида халқаро семинар-тренинглар ўтказилди

17–18 апрел кунлари Халқ банки ташаббуси билан “Лидер аёллар” дастури доирасида амалий семинар-тренинглар ташкил этилди. Тадбирда маҳаллий ва халқаро мутахассислар – Осиё тараққиёт банкининг етакчи мутахассиси Эндрю Маккартни, халқаро мураббий Мириам Малка ҳамда “БМТ Аёллар” тузилмасининг Ўзбекистон бўйича менежери Жерен Гурес Гувен сингари экспертлар ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди.

Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, раҳбарлик салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларнинг турли соҳаларда, жумладан молия секторидаги иштирокига кенг имкониятлар яратиш мақсадида кўрилаётган чоралар банк томонидан кенг тарғиб қилинмоқда.

Шу мақсадда, Акциядорлик тижорат Халқ банки ва Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида “Лидер аёллар” дастури йўлга қўйилган. Лойиҳа аёлларнинг касбий ривожланиши, етакчилик салоҳиятини мустаҳкамлаш ва стратегик қарорлар қабул қилиш қобилиятини ривожлантиришга қаратилган.

Дастур доирасида банк тизимида фаолият юритаётган 600 нафарга яқин аёл ходимлар орасида сараланган 55 нафар фаол ва ташаббускор иштирокчи молия, менежмент, шахсий ривожланиш ва етакчилик соҳаларида чуқурлаштирилган тренингларга жалб қилинди.

Дастур якунида банк тизими учун истиқболли раҳбар аёллар захираси шакллантирилади. Улар аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларда фаол иштирок этишлари кўзда тутилган. Бу эса банк тизимида барқарор ва инклюзив бошқарув моделини шакллантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Осиё тараққиёт банки Эндрю Маккартни соҳада аёлларнинг иштироки ҳақида гапирди:

“Молиявий соҳада аёллар иштироки муҳим. Банклар ўзлари аёлларга тенг имкон яратиб, бошқаларга намуна бўлиши керак.

Тадқиқотларга кўра, гендер тенглиги миллий даромадни 29% га оширади ва 700 минг аёлни қашшоқликдан чиқариши мумкин.

Ҳалқ банки билан бошлаётган ташаббусимиз аёл раҳбарларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Энг катта тўсиқ – жамиятдаги стереотиплар. Аёллар ҳам раҳбар бўлиши мумкин, бунинг учун тенг имконият ва мувозанат зарур”.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид