2025 йилги Ҳаж мавсумида ўзбекистонликлар учун муносиб шароит яратиш масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори Фарид бин Саад аш-Шаҳрий билан учрашди.
Учрашув аввалида Фарид бин Саад аш-Шаҳрий мамлакатимиз бош консулини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Саудия ТИВ раҳбари томонидан имзоланган консуллик экзекватуранинг асл нусхасини тақдим этди.
У, шунингдек, Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими Ўзбекистон Бош консулхонасини барча масалаларда қўллаб-қувватлашини билдирди.
Мулоқот чоғида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишларда мустаҳкамланиб бораётгани қайд этилди. Шу билан бирга, ўзаро савдо-иқтисодий, сайёҳлик, илм-фан ва маданият соҳаларида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма, фестиваль ва конференциялар ҳақида ўзаро маълумотлар алмашиш ҳамда вакиллар иштирокини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар Бош консулхона қошида «Ўзбек тили ва маданияти» марказини ташкил этиш имкониятлари хусусида фикр алмашилдилар.
Бундан ташқари, «Ҳаж-2025» мавсумини юқори даражада ташкил этиш, хусусан Ўзбекистондан келадиган бўлажак ҳожиларга муносиб шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид

12:47
Ҳаж ва Умра зиёратига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар аниқланди

22:29 / 21.04.2025
Ҳаж ва Умра ягона портали ишлаб чиқилади

01:01 / 15.04.2025
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

21:18 / 14.04.2025