Ўзбекистон президенти Россия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрел куни Самарқанд шаҳрида амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Суҳбатда Ўзбекистон-Россия дўстлик, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтаи назаридан янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.
Барча йўналишларда фаол мулоқотлар ва сермаҳсул алмашинувлар олиб борилаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ошмоқда. Ҳудудлар ва етакчи саноат корхоналарининг кооперацияси кучаймоқда. Маданият, санъат, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.
«Томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

20:45 / 09.06.2025
Ўзбекистон BRICS Янги тараққиёт банкига аъзо бўлади

16:56 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири биргаликда дарахт экди

15:15 / 09.06.2025