Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи
iPhone смартфонларининг асосий қисми ҳали ҳам Хитойда ишлаб чиқарилади.

Фото: AP
Apple компанияси Трамп бошлаган савдо уруши фонида келаси йилдан АҚШ бозори учун мўлжалланган барча iPhone смартфонларини ишлаб чиқаришни Хитойдан Ҳиндистонга кўчиришни режалаштирмоқда, деб ёзди Financial Times.
Apple аввалдан таъминот занжирларини диверсификация қилишга интилган, аммо энди бу жараённи тезлаштириш ниятида, деб ёзди нашр.
Компания ҳар йили Қўшма Штатларда сотиладиган 60 миллион дона iPhone смартфонларининг барчасини 2026 йил охиригача Ҳиндистонда йиғишни мақсад қилган – бунинг учун мамлакатда қурилмалар ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш керак бўлади.
Apple сўнгги йилларда Foxconn ва Tata Electronics билан шартномалар тузиб, Ҳиндистонда ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қилган бўлса-да, iPhone смартфонларининг асосий қисми ҳали ҳам Хитойда ишлаб чиқарилади.
Хитой бу йил АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан жорий этилган энг катта божларнинг нишонига айланди. Бироқ, Трамп Пекин билан савдо битими тузишга умид қилмоқда.
Вашингтон апрель ойи бошида Ҳиндистон импортига 26 фоизлик божни эълон қилди, бироқ қарорнинг амал қилиши тўхтатилди.
International Data Corporation маълумотларига кўра, ўтган йили глобал iPhone сотувининг қарийб 28 фоизи АҚШ ҳиссасига тўғри келди.
Мавзуга оид

17:55
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

13:55
Очликка рўпара бўлган Ғазо, санкциялардан халос бўлишга уринаётган Сурия ва Россиянинг Қирғизистонга таҳдиди — кун дайжести

13:33
Украина тинчлик режаси бўйича 5 та талабини АҚШга маълум қилди

11:19