Жамият | 19:20
3131
1 дақиқада ўқилади

Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

Қибрай туманининг Бўстон маҳалласида бетон ариқчалар ётқизиш учун йўл чеккаси кавланяпти. Эътиборлиси, ариқ нақ ишлаб турган сув тармоғининг устига ётқизиляпти: эскирган, айрим жойлари ёрилган қувурларнинг устига. Қазиш жараёнида ҳам эски қувурларга шикаст етказилган. Эртага қувур ёрилса, таъмирлаш учун яп-янги бетон ариқни ёришга тўғри келади.

Фото: Kun.uz

Қибрай туманидаги Чинобод қишлоғи, Бўстон маҳалласида бўлган Kun.uz мухбири қизиқ манзарага шоҳид бўлди.

Маҳалланинг ички йўли бўйлаб ариқ қазиляпти. Маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, ариқни қазишдан мақсад – томорқаларни суғориш учун юқори ариқдан сув келтириш. Лекин...

Ҳолатнинг ажиблиги шундаки, бетон ариқ (“лоток”) тўғридан тўғри ичимлик суви қувурлари устидан ётқизиляпти. Қувурлар шундоқ ҳам эскириб, бир қатор жойлари ёрилган. Боз устига, қазиш жараёнида ўша эски қувурларга ҳам шикаст етган.

Ўзи қониқарсиз, эскириб кетган қувурлар энди бетоннинг остида қолса-ю, эртага дарз кетган жойлардан сув чиқиб кетса, аниқки, сувсозлар янги бетон ариқни бузиб, қувурларни таъмирлашига тўғри келади.

Мавзуга оид