Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
Самолёт бир нечта парашютчини ўқув машғулотларига олиб кетаётган бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: AP
Таиландда енгил моторли Twin Otter самолёти ҳалокатга учраши оқибатида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда қироллик миллий полиция бошқармаси вакили Атчайон Крайтхонг маълум қилди.
Баёнотга кўра, ҳодиса Таиланд миллий полицияси ҳаво кемасининг машғулот парвози вақтида содир бўлган. Самолёт бир нечта парашютчини Хуахин шаҳридаги машғулотларга олиб бориши керак эди. Унинг бортида уч нафар учувчи, икки механик ва авиамуҳандис бўлган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт Таиланд полицияси учун 2020 йилда сотиб олинган учта Twin Otter’дан бири бўлиб, унга яқинда техник хизмат кўрсатилган.
Дастлабки тергов натижаларида келтирилишича, самолёт учиш-қўниш йўлагини тарк этиши билан мувозанатни йўқотган. Соҳилдан туриб олинган видеода самолёт аввалига ҳавога кўтарилиб, кейин вертикал равишда қулашни бошлагани тасвирланган.
Мавзуга оид

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади

23:29 / 13.05.2025