Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Якшанба ва душанба кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +40°С гача кўтарилиши мумкин. Май ойи бошида иссиқлик тўлқинлари ва кам ёғингарчилик оқибатида асосий қишлоқ хўжалик майдонларида қурғоқчилик хавфи ошади. Апрел охирида тоғли ҳудудларда сел хавфи сақланиб қолади.
Вазият таҳликали. Меъёрдан 12-13 даража четланиш кутилмоқда, бу дегани – жуда юқори ҳарорат фонида анормал иссиқлик тўлқини юзага келади дегани. Аввалига шимол ҳудудларидан, кейин Туркманистон орқали, картада кўриб турганимиздек, антициклон шаклланяпти. Якшанба кунига келиб бу иссиқ тўлқин республиканинг жудаям катта қисмидан – аҳоли зич яшайдиган вилоятлардан ўтяпти ва бунда ҳам 12-16 даража ўртача меъёрдан юқори кўтарилиш юзага келяпти. Апрел ойининг сўнгги кунлари учун бу жудаям юқори иссиқлик тўлқини ҳисобланади.
Булар – доимий совуқ ҳаво оқимлари кириб келадиган йўналиш. Хуллас, дам олиш ва душанба кунлари республикада жудаям иссиқ ҳароратлар кузатилади ва бу иссиқ ҳароратларнинг максимал қийматлари жудаям юқори бўлади.
Шунақа аномал об-ҳаво ортидан турли кутилмаган табиат ҳодисалари юзага келиши мумкин. Хусусан қишлоқ хўжалигида: зараркунандалар учун яхши шароит бу, чигирткалар ва бошқaлар учун. Шунга тайёр туриш керак, хавф-хатарни камайтириш учун амалий чоралар кўриш керак.
Паст босимли атмосфера босими пастдан юқорига кўтарилиш кучи дейилади. Бу жараён ҳаво оқимларининг алмашувчи чегараларида кучли шамолларни юзага келтиради. Кучли шамоллар асосан келаётган ҳафтанинг сешанба кунлари юзага келади. Бу асосан чўл ҳудудларида, аввалига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида, кейин Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудида, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида кузатилади.
Апрел ойи ўзи намгарчилик ойи ҳисобланади. Бу каби иссиқдан кейин тоғ этакларида намгарчилик етарли бўлиши, куннинг иккинчи ярмида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши кутилади. Яъни кескин жадал ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Сешанба куни асосий чўл ҳудудларида: Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида кучли шамоллар фонида сешанба куни кучли чақмоқ йиғилиши, ёнғинлар кузатилиши мумкин, ва умуман олганда келаётган ҳафталикда ва ҳатто май ойининг бошларида ҳам республикада қишлоқ хўжалик учун ижобий ёғингарчилик кутилмалари ҳозир мавжуд эмас.
Карталарга қараб кейинги ҳафта бошларида иссиқ ҳарорат тўлқини қирқ даражали иссиқни олиб келишини айтсак бўлади. Учинчи майда Туркманистон ҳудудидан қирқ бир даражали иссиқ кириб келишини айтишимиз мумкин.
Мавзуга оид

12:32 / 24.04.2025
25 апрель куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди

16:21 / 18.04.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

12:35 / 17.04.2025
Айрим ҳудудларда ҳарорат нол даражагача пасаяди. Боғдорлар ва деҳқонлар нима қилиши керак?

13:00 / 10.04.2025