«Сити» финалга чиқди, «Рома» ва Шомуродов «Интер»ни тўхтатди. Кун ўйинлари
Якшанба оқшомида Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.

Фото: Getty Images
Англия: «Сити»нинг омади келди
Англия кубоги. Яримфинал
«Ноттингҳэм Форест» – «Манчестер Сити» 0:2
Голлар: Люис 2, Гвардиол 51.
«Ноттингҳэм Форест»: Селс, Эбботт (Соса 83), Миленкович, Мурилло, Тоффоло, Гиббс-Уайт, Домингес (Жота Силва 82), Данилу (Эланга 46), Андерсон (Сангаре 71), Вуд (Авонийи 71), Ҳадсон-Одои.
«Манчестер Сити»: Ортега, Нунес, Диаш, Гвардиол, О'Райли, Ковачич (Нико 89), Люис, Савинио (Фоден 81), Силва, Грилиш (Гундўған 71), Мармуш (Доку 81).
Огоҳлантиришлар: Гиббс-Уайт 65, Соса 90+3 – Грилиш 55, О'Райли 78, Ортега 87.
Англия Кубогининг иккинчи яримфинал ўйини «Ноттингҳэм» учун максимал даражада ноқулай сценарийда бошланди. Маълумки, «ўрмончилар» учун идеал вариант — ҳисобни очиб олиш бўлади. Аммо «Уэмбли»да 2-дақиқадаёқ «Манчестер Сити» ҳисобда олдинга чиқиб олди – 20 ёшли ҳимоячи Рико Люис ҳужумни жарима майдони чизиғидан йўллаган кучли зарбаси билан якунланди. «Форест» дарвозабони Селс – АПЛнинг бу мавсумида «қуруқ» ўйинлар сони бўйича етакчи, аммо бу ҳолатда унда жамоасини қутқариш имконияти умуман йўқ эди.
«Сити» ишончли ўйнашда давом этди, жамоанинг бошқа бир 20 ёшли тарбияланувчиси О'Райли эса бир неча ҳолатда Зиданнинг финтини ишлатишга ўзида журъат топди, унинг хавфли зарбаси устун ёнгинасидан ўтиб кетди. Биринчи бўлимда номинал мезбонлар вазиятлар кўп бўлмади, «Форест»да эса умуман йўқ эди – биринчи бўлимда бирорта ҳам зарба берилмади. Иккинчи бўлим эса «Форест»нинг чинакамига хавфли вазияти билан бошланди. Аммо Эланга қанотдан оширилган тўпни қулай вазиятда туриб тўғри тепа олмади.
«Сити» учун бу эпизод огоҳлик қўнғироғи эди. 50-дақиқада «шаҳарликлар» бир неча тўлқинда давом этган, узоқ чўзилган ҳужум уюштирди. Қайтарилган тўпга биринчи бўлиб Ковачич етиб келди, у дарҳол зарба берди, аммо тўп «Форест» ҳимоячиси қўлига тегиб майдонга чиқиб кетди. Бу пеналти бўлиб кўринганди, аммо ҳакам вазиятни эътиборсиз қолдирди, VAR ҳам аралашмади. «Сити»га эса бурчак зарбаси ҳам етарли бўлди, Гвардиола барчадан баланд сакраб, бош билан дарвозани ишғол қилди – 2:0.
Иккинчи бўлим ўрталарида «Форест»да гол уриш учун бир неча вазият юзага келди, аммо Гиббс-Уайтнинг тўрт дақиқа ичида йўллаган икки зарбаси дарвоза тўсини ва устунига тегди. Кўп ўтмай Авонийининг зарбаси ҳам ўша устунга борди.

Натижада, иккинчи бўлимда керагидан ортиқ голли вазиятлар яратилган бўлса-да, 79-дақиқага қадар «Форест»да дарвоза соҳасига борган бирорта зарба йўқ эди. «Сити» омад эвазига қаторасига учинчи бор финалга йўл олди ва 17 май куни «Кристал Пэлас»га қарши финалда мавсумни соврин билан якунлаш имконига эга бўлади. Финалда «Сити» ғалаба қозонган тақдирда, АПЛда еттинчи ўрин эгаси Европа лигасида, саккизинчи ўринни олган жамоа – Конференциялар лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлади.
АПЛ. 34-тур
«Борнмут» – «МЮ» 1:1
Голлар: Семенио 23 – Ҳойлунд 90+6.
«Борнмут»: Аррисабалага, Смит, Ҳейсен, Забарний, Керкез, Скотт (Кук, 72), Адамс, Семенио (Сенси, 85), Клюйверт (Таверние, 72), Уаттара (Жеббисон 90+8), Эванилсон
«Манчестер Юнайтед»: Онана, Шоу, Магуайр (Линделоф, 66) Йоро, Мазравий (Оби, 76), Мейну (Маунт, 65), Каземиро (Угарте, 65), Доргу (Эриксен, 90), Гарначо, Ҳойлунд, Фернандеш.
Огоҳлантиришлар: Адамс (21), Ҳейсен (63), Клюйверт (65), Смит (71) – Доргу (58), Шоу (79).
Четлатиш: Эванилсон (68).
Евро-2024 турниридан буён бошланғич таркибда тушмаган Шоу 90 дақиқа ўйнашга тайёрлиги «МЮ» мухлислари учун бу мавсумда АПЛда камдан кам учраётган ижобий ҳолатлардан бири бўлди. Аммо биринчи бўлим ўрталарига бориб мухлислар яна ғамгин ҳолатда қолишди. Гарначо ўз имкониятидан фойдалана олмади, қанотда Патрик Доргу навбатдаги хатога йўл қўйгач, тўп йўқотилиши меҳмонлар учун гол ўтказиш билан якунланди. Ундан тўпни олиб қўйган Адамс жарима майдонига узатма берди, у ерда турган Эванилсон эса тўпни Семениога қулай қилиб ташлаб берди. У эса жорий мавсумда рақиблар дарвозалари томон 117-зарбасини йўллади, ушбу форвард айни вақтда турнирнинг энг кўп зарба берувчи футболчиси бўлиб турибди.
Иккинчи бўлимда VAR ёрдамида Эванилсон майдондан четлатилди. Мазравийнинг оёғига бутсасининг таг қисми билан зарба йўллаган бразилиялик футболчи ўйин қаҳрамонидан антиқаҳрамонга айланди, Рубен Аморим жамоаси қолган дақиқаларни Кепа дарвозасини штурм қилиш билан ўтказди ва ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда бу самара келтирди. Угартенинг ўхшамаган зарбасидан кейин дарвозабон майдончасида турган Ҳойлунд тўпни дарвоза тўрига йўналтириб юборди. «Юнайтед» учун бу ғалабага тенг дуранг бўлди. Ғалабани қўлдан бой берган «Борнмут»ни ҳам табриклаш мумкин: Андони Ираола қўли остида бутунлай ўзгарган «олчалар» жамоаси АПЛда илк бор бир мавсумда 50 очко жамғарди.
«Ливерпул» – «Тоттенҳэм» 5:1
Голлар: Диас 16, Макк Аллистер 24, Гакпо 34, Салоҳ 63, Удожи 69 (авт) – Соланке 12.
«Ливерпул»: Алиссон, Александер-Арнолд (Эндо, 76), Конате, ван Дейк, Робертсон, Гравенберх, Мак Аллистер (Нунес, 83), Салоҳ, Собослаи (Жонс, 69), Гакпо (Жота, 69), Диас (Эллиотт, 76).
«Тоттенҳэм»: Викарио, Спенс, Дансо, Дэвис, Удожи, Бергвалл, Грей (Сарр, 46), Мэддисон (Кулусевски, 46), Жонсон, Соланке (Ришарлисон, 68), Тел (Одобер, 68).
Огоҳлантиришлар: Гакпо (34), Эллиотт (90+4) — Ришарлисон (90+4).
Куннинг асосий воқеаси — «Ливерпул» йигирманчи чемпионлик титулини расмийлаштириши бўлди. Қизилларга бунинг учун дуранг ҳам кифоя қиларди, аммо «Энфилд»даги ўйинда мезбонлар прагматик ўйин ўтказмоқчи эмасди. «Тоттенҳэм»нинг ҳисобни очувчи голи эса мерсисайдликларнинг жаҳлини чиқариб юборди. Аввалига Диаснинг голи бекор қилинди, аммо офсайдни аниқлаш тизими ҳакамнинг хатосини тўғрилади. Тизим колумбияликка голли узатма берган Собослаи тўғри ҳолатда бўлганини қайд этди. Бир неча дақиқа ўтиб урилган иккинчи голга эса ҳеч қандай савол туғилмади, Мак Аллистер жарима майдони ташқарисидан туриб йўллаган зарбаси билан тўпни дарвоза тўрига жойлади.
Бўлим давомида Гакпо ҳам «шпорлар» дарвозасини ишғол этгач, Ливерпулнинг қизил қисми байрамни бошлаб юборди. Бундай байрам эса Салоҳнинг голисиз кечиши тўғри бўлмасди — у голини трибунадаги фанатлар билан селфи қилиш орқали нишонлади. Арне Слот Юрген Клопп қолдирган жамоани бузиб қўймади, уни янада яхшилади ва энди жамоа Англиядаги чемпионлик титуллари сони «МЮ»ники билан тенглашди.
Испания: «Сариқ субмариналар» ЕЧЛ томон сузмоқда
«Вилярреал» — «Эспанйол» 1:0
Гол: Пино, 52
Шанба куни Испанияда Кубок финали ўтказилганди. Якшанба куни ла лига доирасида ягона учрашув бўлиб ўтди — аввалроқ ноқулай об-ҳаво туфайли кейинга қолдирилган бу ўйинда ҳам кўп нарса ҳал бўлди. Гап Чемпионлар лигаси йўлланмаси ҳақида кетмоқда, янги мавсумда Испаниядан асосий еврокубокда бешта жамоа иштирок этади. Ҳафта ўртасидаги ўйинлардан кейин «Бетис» бешинчи ўринга кўтарилганди. Энди эса «Вилярреал» бу ўринни қайтариб олди. Иккинчи бўлимда Йереми Пинонинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди, у тўпга бир тегинишда яқин бурчакка зарба йўллаб, рақиб дарвозабонини доғда қолдирди. Умуман олганда, «сариқ субмариналар»да тақвим нисбатан осонроқ, жамоанинг қолган ўйинлардаги ягона қийин рақиби бўлган «Барселона»га қарши сафар ўйини 37-турда ўтказилади, бу вақтга бориб каталонияликлар аллақаон чемпионликни расмийлаштирган бўлади.
Италия: «Ювентус» таслим бўлмаяпти
А Серия. 34-тур
«Венеция» — «Милан» 0:2
Голлар: Пулишич (5), С.Хименес (90+6).
«Венеция» — Раду, Шингтин (Маркандалли, 64), Идзес, Канде, Зербин, Бузио (Кике, 64), Николусси-Кавиля, Конде (Ористанио, 67), Хапс (Зампано, 80), Фила (Гюткаер, 64), Йебоа.
«Милан» — Менян, Томори, Габбия, Павлович, А.Хименес (Лофтус-Чик, 70), Фофана (Террачано, 88), Рейндерс, Эрнандес, Пулишич (Феликс, 88), Абраҳам (С.Хименес, 64), Леау (Уокер, 71).
Огоҳлантириш: Канде (25).
Ўтган ҳафта ўртасида дербида ғалаба қозониб, Италия кубоги финалига чиққан «Милан» Венецияда кун ўйинларини очиб берди. Россонерилар илк дақиқалардан прессинг уюштириб, мезбонларни қийин аҳволда қолдирди, 5-дақиқада Фофана тўпга бир тегинишда Пулишични дарвоза қаршисига чиқарди. Фақат дебютдаги осон ўйин алдамчи бўлиб чиқди ва шундан кейин А серия турнир жадвалининг қуйи поғоналарида бораётган жамоа номдор рақибга жиддий рақобат кўрсатди. Гоҳ Меняннинг сейви, гоҳ зарбага аниқлик етишмаслиги меҳмонларни голдан қутқариб турди, Йебоа барибир дарвозани ишғол этганида эса ҳакамлар офсайд ҳолати қайд этди. Сержиу Консейсау жамоаси ўйин охиригача мухлисларни хавотирда ушлаб турди ва фақат қўшимча дақиқаларда ўйин масаласига нуқта қўйилди — майдоннинг иккинчи қисмида стандарт вазиятни ижро этган Рейндерс Сантяго Хименесни дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқариб юборди. Аммо бу ғалабадан кейин ҳам «Милан» асосий еврокубокларга йўлланма берувчи олтиликдан анча ортда қолмоқда. Жамоанинг барча умиди — кубок финалидан.
«Интер» — «Рома» 0:1
Голлар: Соуле 22.
«Интер»: Зоммер, Павар (Биссек 15), Ачерби, Аугусто, Дармиан (Думфрис 64), Чалҳаноглу, Барелла (Зелински 80), Фраттези (Корреа 80), Димарко (Залевски 64), Арнаутович, Мартинес.
«Рома»: Свилар, Челик, Манчини, Ндика, Анхелинио, Коне (Гурна-Дуат 68), Кристанте, Пеллегрини (Писилли 68), Соуле (Ренш 85), Шомуродов (Балданци 58), Довбик (Ал-Шаъровий 85).
Огоҳлантиришлар: Мартинес 45 – Манчини 3, М. Коне 63.
«Интер» эса шу куни кубокдаги фиаско учун ўзини оқлаш ва чемпионатдаги пешқадамликни қайтариб олиш учун майдонга тушди. Аммо майдонда воқеалар ривожи нерадзурилар фойдасига кечмади, офсайд туфайли тезкор гол бекор қилинди, кейин эса Павар жароҳат олиб сафдан чиқди. Бўлим ўрталарида жарима майдонида Соуле Шомуродовдан келган тўпни дарвозага йўллади ва ҳисоб очилди. Бир неча дақиқа ўтиб Элдорнинг ўзида шу каби вазият юзага келди, аммо унинг зарбаси йўлига рақиб ҳимоячиси тўғаноқ бўлди. Яна бир вазиятда Карлос Аугусто тўпни дарвоза чизиғи устида қайтариб қолди.
Иккинчи бўлимда Симоне Индзаги «Рома»ни жарима майдонига қамаб қўйишга киришди, римликлар бош мураббийи Клаудио Раниери эса Шомуродовни майдондан олиб, ўрнига ҳимоячи Балданцини туширди. Иккинчи бўлим давомида меҳмонларнинг майдонда қолдирилган иккинчи ҳужумчиси Артём Довбик жуда қулай вазиятда тўпни осмонга қарата тепди. Лекин жамоа ғалабали ҳисобни сақлаб қолди, Раниери бошқарувида «бўрилар» 18 турдан буён ютқазмаяпти ва Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашда қолмоқда.
Қаторасига учинчи ўйинда ютқазган «Интер» эса жарликка қараб кетмоқда. Бундай ҳолатда жамоа «Барселона»га қарши тура олиши — савол остида. Миланликлар 2012 йил февралидан буён қаторасига уч ўйинда гол урмасдан ютқазиши кузатилмаганди.
«Ювентус» — «Монца» 2:0
Голлар: Гонсалес 11, Коло Муани 33.
«Ювентус»: Ди Грегорио, Калулу, Вейга, Келли, Маккенни, Локателли, Тюрам (Савона 58), Камбиазо (Веа 57), Гонсалес (Кошта 74), Йилдиз, Коло Муани.
«Монца»: Турати, Перейра, Калдирола, Карбони, Биринделли (Петаня 63), Кастровилли (Сенси 74), Бянко (Чуррия 80), Акпро (Форсон 63), Кирякопулос, Мота (Винято 81), Капрари.
Огоҳлантиришлар: Вейга 32, Савона 59, Кошта 86 - П. Перейра 75, Калдирола 80, А. Карбони 86.
Четлатиш: Йилдиз 45+2.
«Аталанта» — «Лечче» 1:1
Голлар: Ретеги 69 (пен) — Карлсон 29 (пен).
«Аталанта»: Карнезекки, Коссуну (Руджери 59), Ҳиен, Жимсити, Белланова (Куадрадо 46), Эдерсон (Самаржич 80), Де Роон, Заппакоста, Пашалич (Де Кетеларе 64), Лукман, Ретеги (Малдини 80)
«Лечче»: Фалконе, Жилбер, Гашпар, Баширотто, Галло, Кулибали, Пиерре (Рамадани 85), Каба, Перотти (Д. Вейга 76), Ребич (Бурнете 85), Карлссон (Хелгасон 70)
Огоҳлантиришлар: Заппакоста 78 — Галло 49
Душанба куни «Болоня» «Удинезе»га қарши сафар ўйинини якунлагунича «Ювентус» тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. Лекин лигани тарк этиши аниқ бўлиб улгурган «Монца»га қарши ўйинда ҳам бянконерилар муаммога дуч келишди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Кенан Йилдиз рақибни уриб юборди ва майдондан четлатилди. Туринликлар бахтига бу вақтга келиб ҳисоб Нико Гонсалес ва Коло Муанининг голлари эвазига 2:0 кўринишига келтирилганди.
«Кекса синиоралар» учун кейинги турда Болоня майдонига сафар ҳал қилувчи ўйин бўлади. Бу учрашувдаги ғалаба мавсум охирига келиб темпни туширган «Аталанта»дан учинчи ўринни тортиб олиш имконини бериши мумкин. Якшанба куни Хин навбатдаги марта бергамоликларга муаммо келтирди ва жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади. Жан Пиеро Гасперини жамоаси ҳам иккинчи бўлимда Ретегининг 11 метрдан урган голи билан жавоб қайтарди. Ушбу форвард клубнинг Филиппо Индзаги (1996/97 йиллар мавсумида 24 гол) томонидан ўрнатилган рекордини такрорлади. У бу рекордни янгилашига устун халақит берди, аммо ҳужумчи мавсум якунига қадар бу рекордни янгилаши тайин. Эндиликда «Аталанта» турнир жадвалида «Юве»дан уч очколик фарқ билан олдинда бормоқда. «Болоня» эса бугунги ўйинда ғалаба қозониб, учинчи ўрин билан фарқни икки очкогача қисқартириши мумкин. Бергамоликларни кейинги турда «Рома»га қарши уй учрашуви кутмоқда.
«Наполи» — «Торино» 2:0
Голлар: Мактоминей 7, 41 (дубл).
«Наполи»: Мерет, Ди Лоренцо, Рахмани, Буонжорно (Рафа Марин 65), Оливера (Распадори 86), Политано, Лоботка (Гилмор 86), Ангисса (Биллинг 58), Мактоминей, Спинаццола, Лукаку (Симеоне 86)
«Торино»: Милинкович-Савич, Педерсен, Коко (Карамо 68), Марипан, Мазина (Валюкевич 85), Бираги (Лазаро 59), Тамез (Илич 46), Линетти (Влашич 59), Элмас, Касадеи, Адамс
Огоҳлантиришлар: Марипан 44, Илич 53, Лазаро 90+1
«Наполи» «Интер»нинг мағлубиятидан кейиноқ реал вақт режимида яккапешқадамга айланиб олди. Кейин эса неаполитанликлар «Торино»га ҳеч қандай имкон қолдирмади. Неаполга бу сафарги скудеттони ҳам янги футболчи олиб берадигандек кўринмоқда. Лучано Спаллетти жамоасида бундай футболчи Кварацхелия бўлганди, Антонио Контеда эса Мактоминай бор. Ушбу ҳавбекни «МЮ»да қадрлашмаганди, аммо у Шотландия миллий жамоасида тўпурарлик салоҳиятини намойиш этгач, Италия клубидан таклиф олганди.
Мактоминайга қадар «Наполи»даги илк мавсумида бирорта яримҳимоячи икки рақам билан ифодаланадиган миқдорда гол урмаганди, Скоттнинг голлари сони эса 11 тага етди. Якшанба оқшомида у голларини классик марказий форвард позициясида туриб урди — Замбо-Ангисса ва Политанонинг узатмаларидан кейин ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилди. Шу билан бирга, «Наполи» учун бу осон ғалаба бўлмади — Замбо-Ангисса, Лоботки ва Буонджорно жароҳат олиб майдонни тарк этди. Эндиликда «Наполи» мавсум якунига тўрт тур қолганида турнир жадвалида «Интер»ни уч очколик фарқ билан ортда қолдирмоқда.
Мавзуга оид

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

10:54 / 24.04.2025
Гулер «Реал»ни пойгада қолдирди, «Интер» дербида йирик ҳисобда ютқазди. Кун ўйинлари

07:53 / 23.04.2025
«Сити» сўнгги дақиқада ғалабани илиб кетди, «Барса» 40 та зарбадан битта гол урди. Кун ўйинлари

12:04 / 21.04.2025