АҚШда Wikipedia тарихга оид маълумотларни манипуляция қилишда айбланди
Колумбия округи федерал прокурори Wikimedia фондига хат йўллаб, бир қатор саволларга жавоб олишни истаётганини билдирди.

Фото: Getty images
Колумбия округи федерал прокурори Эдвард Мартин Wikipedia онлайн энциклопедиясини пропаганда ва АҚШ тарихига оид маълумотларни манипуляция қилишда айблади.
Мартин томонидан Wikimedia фондига йўлланган хатда айтилишича, платформадаги ахборот манипуляцияси муҳим тарихий воқеалар ҳамда амалдаги ва собиқ Америка етакчиларининг биографик маълумотларини қайта ёзишни, шунингдек, «АҚШ манфаатлари ва миллий хавфсизлигига тааллуқли бошқа масалаларни» ўз ичига олади.
Прокурорнинг сўзларига кўра, бундай ёндашув ташкилотнинг таълим миссиясига зиддир. Мартин Wikimedia’га фонднинг маълумотларни жойлаштиришда шаффофлик, жавобгарлик ва хавфсизлик бўйича амалиётига оид 10 га яқин савол юборган. Прокурор май ойининг ўрталаригача уларга жавоб олишни хоҳламоқда.
Прокурор Мартин ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари унинг солиқдан озод қилинганлик мақомига зид бўлиши мумкинлигини аниқламоқда.
Wikipedia ўзини ўзи бошқарувчи модел асосида фаолият юритади, исталган одам унинг саҳифаларига ўзгартириш киритиши мумкин — бунда фақат олдин эълон қилинган ишончли манбаларга ҳавола берилади. Шу боис ҳеч ким Wikipedia’га олдин эълон қилинмаган, янги маълумотни жойлаштира олмайди. Сайтда маълумотларни текшириб, таҳрирлаш билан волонтёрлар шуғулланади.
Мавзуга оид

23:33 / 30.10.2024
Ҳиндистондаги йирик янгиликлар агентлиги Wikipedia’ни судга берди

11:15 / 22.08.2023
Ўзбекистонлик фотосуратчилар Wiki Loves Earth танловида иккинчи бўлди

23:28 / 15.01.2020
Туркия Wikipedia’дан тақиқловни олди

09:08 / 26.11.2019