Ўзбекистон | 16:24
567
2 дақиқада ўқилади

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталогини юритиш тартиби белгиланди

Миллий каталог электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда ва онлайн-НКТ чекларида ишлатилади.

Ҳукумат қарори билан «Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.

Низом маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ва ундан фойдаланиш, шунингдек, солиқ имтиёзларига маҳсулотларнинг (товарларнинг ва хизматларнинг) идентификация кодларини бириктириш тартибини белгилайди.

Ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган товарлар ҳамда кўрсатиладиган хизматлар миллий каталог объекти ҳисобланади.

Миллий каталог қуйидаги ҳолатларда ва мақсадларда ишлатилади:

- электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда;

- онлайн-НКТ чекларида;

- божхона юк декларациясини тўлдиришда (божхона чегарасидан биринчи марта олиб кирилаётган товарлар бундан мустасно);

- қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда.

Миллий каталогдан Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги tasnif.soliq.uz расмий веб-сайти орқали фойдаланилади.

Маҳсулотлар (товарлар, хизматлар) учун солиқ имтиёзлари солиқ органлари томонидан ушбу имтиёзлар назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда кўрсатилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларига бириктирилади.

Мавзуга оид