Ўзбекистон | 18:30
9891
1 дақиқада ўқилади

Қўшкўпирда сочи ўрилмаган қизни калтаклаган мактаб директори ишдан бўшатилди

Бу ҳақда мактаб вазири Ҳилола Умарова Х (собиқ Тwitter)да хабар берди. Аввалроқ ходимга нисбатан маъмурий иш очилиб, унга ҳайфсан жазоси берилганди.

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманининг 14-мактабида бўлган воқеа юзасидан мактабгача ва мактаб вазири Ҳилола Умарова Х (собиқ Тwitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида муносабат билдириб, директорнинг меҳнат шартномаси бекор этилганини маълум қилди.

Қўшкўпир туманидаги 14-сон умумий ўрта таълим мактаби директори М.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини қўпол равишда бузилгани сабаб бекор қилинди”, – дея ёзади вазир.

Қайд этилишича, мактаб директори билан тузилган меҳнат шартноманинг бекор қилинишига Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи асос бўлган, Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан бу ҳолат кўриб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат 7 апрел куни содир бўлган. Таълим муассасаси раҳбари дарс вақтида синфхоналардан бирига кириб, ўқувчи қизни калтаклагани учун унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, педагогга хос бўлмаган ҳаракатлари учун ҳайфсан олганди.

Мавзуга оид