Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди
Федерациянинг таъсис йиғилишида шу ҳақдаги қарор қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Баҳодирлар ўйинларининг Осиё федерацияси президенти этиб сайланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Хонобод шаҳрида ташкил этилган Etno strongman games (Баҳодирлар ўйини) бўйича жаҳон кубоги ва тош кўтаришда жаҳон чемпионати доирасида Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг таъсис конференцияси ўтказилди.
Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Осиё Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш федерациясининг президенти этиб сайланди.
Таъкидланишича, муқаддам Осиё минтақасида спортнинг мазкур йўналиши бўйича федерация мавжуд бўлмаган.
Мавзуга оид

20:32 / 30.06.2025
Андижонда юк машинаси ёниб кетди

00:51 / 18.06.2025
«Андижон дўпписи» ва «Сўқоқ сомсаси» географик кўрсаткич сифатида рўйхатга олинди

09:53 / 15.06.2025
Андижонда темирйўлдаги цистернага чиққан эркакни ток урди

22:20 / 13.06.2025