Ўзбекистон | 19:00 / 29.04.2025
800
6 дақиқада ўқилади

Тошкентда AML Conference: молиявий хавфсизлик ва комплаенс бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди

25 апрел куни Тошкентда жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш (ЖЙТД) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш (ТМКК) бўйича халқаро даражадаги муҳим тадбир — AML Conference анжумани бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz

 

“Жиноий йўл билан топилган маблағларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг долзарб масалалари: глобал тенденциялар ва маҳаллий ечимлар” мавзусидаги бу тадбир AVO bank ҳамда Compliance Academy ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуман доирасида:

·  ЖЙТД ва ТМКК соҳасида назорат тизимидаги янги ўзгаришлар;

·  FATF стандартларидаги янгиликлар ва уларнинг оқибатлари;

·  Мижозларни рақамли идентификация қилишнинг ҳуқуқий асослари;

·  Қозоғистонда AML жараёнларини рақамлаштириш тажрибаси;

·  Молиявий ташкилотларнинг ички назоратида сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятлари;

· МШОМ фаолиятини самарали ташкил этиш механизмлари масалалари муҳокама қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Dow Jones, БМТ, EAG, AVO bank ва бошқа ташкилотлар мутахассислари маъруза қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молиявий мониторинг департаменти директори ўринбосари Бекзод Салимов тадбирнинг аҳамияти ҳақида гапирди:

“Бизнинг соҳада хавф-хатарлар жуда тез ўзгаради. Шунинг учун мутахассислар доимий равишда янги хатарлардан бохабар бўлиши керак. Чунки технологиялар янгиланади ва хавфлар ҳам шунга монанд янгиланади. Мутахассис эса бунга доим тайёр туриши керак. Бундай тадбирлар шундай янги технологиялар улар ортидан келиши мумкин бўлган хавфлар ҳақида маълумот алмашишда яхши платформа бўлиб хизмат қилади.

AVO bank янги банклардан бири ҳисобланади ва рақамли бўлгани сабаб уларда IТ мутахассислар ҳамда тажриба кўп. Рақамли банкларда эса легаллаштиришга қарши курашишга оид экспертларни бевосита IТ ходимлари билан бирга ишлаши яхши самара беради. Шу сабаб уларда хавфларни бошқариш тизими яхши шаклланган ва ривожланган бўлади. AVO bank ҳам шундай банклардан бири саналади.

Ҳар қандай хорижий тажрибани қўллашдан олдин уни Ўзбекистон бозорига мувофиқлаштириш керак. Марказий банк ҳар йили банк сектори бўйича хавфларни баҳолаш ишларини амалга оширади. 2024 йилда 4 та тавсия қўлланма тижорат банкларига юборилди, уларда айнан Ўзбекистон менталитетини ҳисобга олиб, банк тизимидаги хавфларни бошқаришнинг ишлаши, ундаги ходимларнинг фикрлаш даражаси ҳисобга олиниб ёзилган. Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда халқаро тажриба билан маҳаллий ёндашувлар орасидаги фарқ аниқланади ва Марказий банк томонидан мамлакатимизга мослаштириб типологик қўлланмалар тақдим этилади.

“Молиявий технологиялар жадаллик билан ривожланмоқда ва шундай экан ички назорат тизими нафақат уларга етиб олиши, балки улардан ўзиб кетиши керак. Биз AVO bank’да реал вақт режимида аномалияларни аниқлай оладиган, сохта ижобий фаоллашувлар сонини сезиларли даражада камайтирадиган транзакцион хатарларини баҳолаш моделини жорий этдик. Ҳаммага маълумки, рақамлаштириш банк фаолияти ландшафтини ўзгартириб юборди ва дижитализация шароитида хавфсизликни таъминлаш учун биз тизимларнинг шаффоф архитектурасини яратдик. Шу сабабли қарор қабул қилишнинг барча босқичлари қайд этиб борилади. Бу нафақат тизим ҳаракатларини назорат қилиш, балки тизимдан четланиш ёки бирон бир жараён тўхтатиб қўйилишини асослаш имконини беради, - дейди AVO bank бошқаруви раиси Артём Попов.

Анжуманнинг илмий-амалий қисмини Қозоғистонда ЖЙТД ва ТМКК соҳаларида мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган етакчи марказ — Compliance Academy ташкил этди. Бугунга келиб, мазкур марказ орқали 700 дан зиёд молия бозори мутахассислари малака оширган.

AML Conference бу — молиявий институтлар, банклар, регуляторлар, назорат органлари ва халқаро ташкилотлар учун мулоқот, тажриба алмашиш ва долзарб муаммоларга ечимлар излаш имконини берувчи майдон ҳисобланади.

- AVO bank ҳам бу соҳадаги ўз масъулиятини ҳис этган ҳолда, қонунчилик ҳамда назорат органлари талабларига риоя этишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Банк ички назорат тизимларини мунтазам равишда такомиллаштириб, ходимлар малакасини оширмоқда ва шубҳали операцияларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда олдини олиш мақсадида замонавий таҳлил воситаларини жорий этиб бормоқда. Бу ҳақда AVO bank комплаенс-назорат Департаменти директори Ардак Мукашева маълум қилди.

Анжуманда Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Евроосиё гуруҳи (ЕАГ) ижрочи котиби Сергей Тетеруков ҳам ўз маърузаси билан қатнашди. Мутахассис муаммога қарши курашишда Ўзбекистон эришган натижаларга тўхталди.

"Пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш жуда кенг соҳа. У — хавф-хатарларни баҳолаш, назорат чоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, молиявий разведка бўлимлари иши, хусусий сектор муассасаларининг фаолияти, активларни музлатиш қоидалари ва принципларидан иборат. Агар Ўзбекистон ҳақида гапирсак, мамлакат 2022-йили бизнинг ташкилот томонидан баҳолашдан ўтказилган. Мазкур тадбир давомида республикани молиявий разведка соҳасидаги ишлари юқори баҳоланган эди. Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳам яхши натижаларга эришилган", — деди эксперт.

АО "AVO bank"

Реклама ҳуқуқи асосида