Жамият | 09:53
2235
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда BMW мотоцикли иштирокида ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ натижасида мотоцикл ҳайдовчиси ва йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 28 апрель куни соат 01:10 ларда Яшнобод тумани Истиқбол кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2002 йилда туғилган М.М. BMW русумли мотоциклини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ва йиқилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида BMW русумли мотоцикл ҳайдовчиси ва йўловчиси, 2005 йикда туғилган О.У.га шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид