Уч мамлакатнинг аҳиллиги тимсоли — “Дўстлик” стеласидан репортаж
Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида жойлашган бу стела Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг дўстлиги тимсоли бўлиб, унинг очилиши 31 март куни Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтди. Уч мамлакат раҳбарлари видеоалоқа орқали “Дўстлик” стеласини очиб берди. Kun.uz мухбири стела жойлашган ҳудудда бўлиб, репортаж тайёрлади.

“Дўстлик” стеласининг айнан Ўзбекистон туманида бунёд этилишига сабаб бор. Туман Қирғизистоннинг Боткен тумани, Тожикистоннинг Исфара тумани билан чегарадош.
Ўзбекистон тумани ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Исмоиловнинг айтишича, стела 21 кунда қуриб битказилган:
“Стела Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари битта нуқтада кесишган чегара ҳудудида дўстлигимиз рамзи сифатида қурилди. Стелада қўни-қўшничилик, ўзаро муносабатларимиз рамзи мужассам.
Стелани кўриш учун Қирғизистон, Тожикистон ҳамда турли вилоятлардан келган фуқаролар президентимизни қўни-қўшничилик асосида олиб бораётган сиёсатлари қай тариқада, қандай асосда кетаётганлигининг гувоҳи бўлишяпти.
“Дўстлик” стеламиз жудаям қисқа фурсатда аниқроқ айтадиган бўлсам, 21 кун ичида қуриб битказилди. Ўзбекистон туманининг Ўқчи маҳалласидан стелагача масофа 17 кмни ташкил қилади”, – дейди ҳоким ўринбосари.
Мавзуга оид

21:02
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

17:12
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди

16:52
Қирғизистон Тожикистон билан чегарани тиканли симлар билан тўсишни бошлади

11:02