Вашингтондаги самолёт ҳалокати сабабларидан бири маълум қилинди
NYT: Black Hawk учувчиси ҳалокатдан олдин баландликни пасайтира олмаган.

Фото: AP /Jose Luis Magana
Роналд Рейган миллий аэропорти устида йўловчи самолёти билан тўқнашган Black Hawk армия вертолёти учувчиси баландлигини пасайтириш бўйича огоҳлантиришларга эътибор бермаган. Бу ҳақда The New York Times эксперт хулосасига таяниб хабар бермоқда.
Мақолада қайд этилишича, Роналд Рейган номидаги аэропортнинг бошқарув марказида самолёт ҳалокатга учраган кун ходимлар сони кам бўлган, шу боис бир кишига лайнер ва Black Hawk вертолётини кузатиш вазифаси юкланган.
Вертолёт аэропортга яқинлашганда, экипаж диспетчернинг тўғридан тўғри кўрсатмаларисиз қўлда йўналтиришни ўз ичига олган визуал бошқарувга ўтишни сўради. Бу сўров маъқулланган.
Шу билан бирга, Black Hawk учувчиси Ребекка Лобах иккинчи учувчи ва масъул парвоз инструкторининг баландлигини пасайтириш ҳақидаги огоҳлантиришларига жавоб қайтармаган. Мутахассисларнинг фикрича, бу манёвр йўловчи лайнери билан тўқнашувнинг олдини олиши мумкин эди.
30 январ куни Америка пойтахти осмонида Канзасдан учаётган йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолётнинг тўқнашуви содир бўлди. Ўша пайтда самолёт қўниш учун Роналд Рейган халқаро аэропортига яқинлашаётган эди.
Тўқнашувдан сўнг иккала ҳаво кемаси ҳам Потомак дарёсига қулаган. Самолёт бортида тўрт нафар экипаж аъзоси ва 60 нафар йўловчи, жумладан, АҚШ фигурали учиш бўйича терма жамоаси спортчилари ва мураббийлари бўлган. Вертолётда, ўз навбатида, уч нафар ҳарбий хизматчи бўлган. Уларнинг ҳеч бири омон қолмади.
Мавзуга оид

11:51 / 13.06.2025
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

16:51 / 22.05.2025