Жамият | 22:33 / 30.04.2025
1679
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Олмазор туманида иккита BYD ва иккита Malibu иштирокида тўқнашув юз берди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Олмазор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 29 апрел куни соат 10:35 ларда Олмазор тумани Нурафшон кўчасида иккита BYD ва иккита Malibu русумли автомашина иштирокида тўқнашув юз берган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ёқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йил январ—март ойларида қарийб 900 киши йўл-транспорт ҳодисаси содир этиш бўйича судлангани тўғрисида хабар берилганди. Уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

 

Мавзуга оид