Ўзбекистон | 15:06
666
1 дақиқада ўқилади

Молиявий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.

Фото: iStock

Низом вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари) фаолиятидаги молиявий ва бошқа хавфларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органида хавфлар Хавфларни бошқариш қўмитаси томонидан бошқарилади.

Хавфлар қуйидаги тартибда баҳоланади:

🔹 хавф таъсирини аниқлаш;
🔹 хавф эҳтимолини аниқлаш;
🔹 хавф таъсири ва эҳтимоли натижаларини ўзаро бир-бирига кўпайтириш орқали хавф даражасини ҳисоблаш.

Хавф таъсирини аниқлашда қуйидаги омилларга белгиланган мезонлар асосида 1 - 3 балл берилади:

▪️хавфни бошқариш бўйича ташкилот назорати;
▪️ташкилотнинг ушбу хавф юзага келиши мумкин бўлган функциясининг автоматлашгани;
▪️хавфнинг юзага келишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бўшлиқларнинг мавжудлиги.

Бунда 3 балл тегишли хавф таъсирининг энг юқори даражасини ва 1 балл энг паст даражасини билдиради.

Мавзуга оид