Ўзбекистон | 11:11 / 03.05.2025
1441
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда спорт кийимларини ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон элчихонасида Мисрнинг Activ Sports компанияси раҳбари Абу Зейд Абдул Хафиз билан учрашув ўтказилди.

Фото: Дунё

Унда Ўзбекистон ва Миср ўртасида иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, жумладан текстиль маҳсулотлари, тайёр кийимлар, хусусан, спорт кийимлари ва пойабзаллари ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Activ Sports компанияси раҳбари ушбу йўналишда Ўзбекистондаги турдош корхоналар билан яқин алоқаларни ўрнатишга ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

Миср вакилига Зомин туманидаги "Жиззах-2025" халқаро бизнес форуми ҳақида маълумот берилди.

Мавзуга оид