Расмийлар: Украина дронлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум қилди
Украина қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари Таман, Новороссийск ва Анапа осмонида уриб туширилди, деб хабар қилди оператив штаб.

Фото: Wolfgang Schwan/AA/picture alliance
Россиянинг Краснодар ўлкаси Темрюк тумани Таман қишлоғидаги икки манзилга Украина Қуролли кучлари учувчисиз учоқларининг қолдиқлари қулаб тушди. Бу ҳақда туман тезкор штаби 3 май, шанба куни Telegramʼда маълум қилди.
Қурбонлар йўқ. Воқеа жойида махсус ва фавқулодда хизматлар ишламоқда.
Қолдиқлар Сухое кўли ҳудудида ёнғинга сабаб бўлган. Бундан ташқари, Темрюк туманидаги хусусий уйга зарар етказган.
Маҳаллий аҳолининг Mash Telegram каналига айтишича, улар станица узра камида олтита портлаш овозини эшитган. Илгари номаълум бўлган дрон моделининг бўлакларидан бири "Бланко" меҳмонхонаси яқинида топилди.
Айни вақтда Новороссийск раҳбари Андрей Кравченко Telegramʼда Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учоқлари ва экипажсиз катерлари томонидан қилинган ҳужум сувларда қайтарилаётганини маълум қилди.
Анапада учувчисиз учоқлар қолдиқлари учта хусусий уйга зарар етказди, дея хабар беради оператив штаб. Курорт шаҳарчасидан тахминан 17 км узоқликда жойлашган Витязево қишлоғи аҳолиси осмонда камида тўққизта портлаш овозини эшитган. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишламоқда, деб хабар берди Mash.
Мавзуга оид

10:10 / 03.05.2025
Мэр: Харкивга учувчисиз учоқлар ҳужум қилди

16:15 / 29.04.2025
Россия Ўзбекистонда фуқаролик дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

11:23 / 23.04.2025
Россия дрони Украинадаги автобусга урилди, кўплаб қурбонлар бор

12:26 / 16.04.2025