Трамп АҚШ ҳарбий бюджетини 1 трлн долларгача оширмоқчи
АҚШ ҳарбий бюджети мамлакат тарихида биринчи марта бир триллион доллардан ошади. Оқ уй «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш, кемалар қуриш ва ядровий триадани мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

Фото: REUTERS
АҚШ маъмурияти мудофаа харажатларини кескин оширишни режалаштирмоқда. Президент Доналд Трамп 1 октябрда бошланадиган 2026-молия йилида миллий хавфсизлик билан боғлиқ маҳсулотларга 1,01 триллион доллар сарфлашни таклиф қилмоқда, бу жорий йилга нисбатан 13 фоизга кўп, деб хабар берди Bloomberg 2 май, жума куни Оқ уй Конгрессга тақдим этиш учун тайёрлаган бюджет лойиҳаси билан таниш манбага таяниб.
Агентлик манбаси таъкидлаганидек, мудофаа харажатларининг ўсишини Роналд Рейган 1980 йилларда «юлдузлар уруши» дастурини ишга туширгани ва Европада ядровий ракеталарни жойлаштиргани билан солиштириш мумкин бўлади. Пентагоннинг ўз бюджети 961 миллиард долларгача ошади. Бу жорий йилга нисбатан 112,7 миллиард долларга ва собиқ президент Жо Байден маъмурияти 2026 йил учун мўлжалланган бюджетдан 84,2 миллиард долларга кўпдир.
АҚШнинг хавфсизлик харажатлари мамлакат тарихида биринчи марта 1 триллион доллар чегарасидан ошиб кетади ва бу Конгрессни ҳайратда қолдириши аниқ, дея қайд этади Bloomberg. Трампнинг бюджет лойиҳаси «Олтин гумбаз» ракетага қарши мудофаа тизимини яратиш, ҳарбий кемалар қуриш, ядровий триадани модернизация қилиш ва ҳарбий маошни 3,8 фоизга оширишни ўз ичига олади.
Трамп маҳаллий фуқаролик молиясини 2025 йилги бюджетга нисбатан 22,6 фоизга ёки 163 миллиард долларга қисқартиришни таклиф қилмоқда. Қисқартиришлар қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ирқий тенгсизликни бартараф этишга қаратилган дастурларни ўз ичига олади. АҚШнинг ташқи ёрдам дастурлари, Миллий фан жамғармаси, Таълим департаменти ва Уй-жой ва шаҳарсозлик департаменти доирасидаги фан харажатларини тубдан қисқартириш ва молиялаштиришни тўлиқ нолга тушириш кутилмоқда.
Мавзуга оид

19:51 / 03.05.2025
«Америка Овози» келаси ҳафтада эшиттиришларини давом эттириши мумкин

09:36 / 03.05.2025
Трамп Уолцни ишдан бўшатди. Signal можароси ягона сабаб эмас

21:53 / 02.05.2025
Трамп президент самолётини алмаштиришга қарор қилди

16:35 / 02.05.2025