Малдив президенти матбуот анжумани давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатди
Муҳаммад Муиззу салкам 15 соат матбуот анжумани ўтказиб, Украина президенти Володимир Зеленский томонидан ўрнатилган рекордни янгилади.

Фото: The Daily Guardian
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу салкам 15 соат давомида матбуот анжумани ўтказиб, рекорд ўрнатди, деб хабар беради The Daily Guardian.
Қайд этилишича, матбуот анжумани 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланган ва ярим тунда якунланган. Муиззу вақти-вақти билан ибодат учун танаффусга чиқиб турган.
France 24 телеканалининг маълум қилишича, анжуман 14 соат 54 дақиқа давом этган. У Украина президенти Володимир Зеленский томонидан 2019 йилда ўрнатилган 14 соатлик матбуот анжумани рекордини янгилаган. Зеленскийдан олдинги рекорд 7 соатдан ортиқ кўрсаткич билан Беларус президенти Александр Лукашенкога тегишли эди.
Муиззу офисига кўра, матбуот анжумани Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан ташкил этилган. Ўз чиқиши давомида президент унинг демократиядаги роли нақадар муҳимлигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, апрел бошларида Ню Жерсидан сайланган демократ Кори Букер сенатда энг узоқ нутқ сўзлаш бўйича рекорд ўрнатганди. У 25 соат давомида АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг сафдошлари сиёсатини танқид қилган, хусусан, ҳозирги маъмуриятнинг ижтимоий таъминот, таълим, миграция ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсатига қарши чиққан эди.
Мавзуга оид

13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам

11:56 / 06.02.2025
Японияда рекорд даражада қор: бир киши ҳалок бўлди, ўнга яқин одам жароҳатланди

00:00 / 02.01.2025
БААда дронлар ёрдамида уюштирилган шоуда иккита рекорд ўрнатилди

19:16 / 23.11.2024