Жаҳон | 13:29
1409
1 дақиқада ўқилади

Британия ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи ишдан четлатилди

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий-денгиз флоти бошлиғи адмирал Бен Ки тергов давомида лавозимидан четлаштирилганини тасдиқлади.

Фото: AP

Британия матбуотига кўра, гап адмирал ва унинг қўл остидаги ходима ўртасидаги эҳтимолий муносабатларга тегишли. Манбалар бу ҳақда бир қанча нашрларга, жумладан Financial Times, Sun ва Times'га маълум қилган.

Times таъкидлаганидек, эҳтимолий иш жиноят эмас, балки қўмондонлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги ишқий алоқани тақиқловчи «хизмат вазифаси»ни бузишдир.

Бу Қироллик денгиз флотининг 500 йиллик тарихида биринчи марта қўмондоннинг нотўғри хатти-ҳаракати учун тергов қилинишидир. Вице-адмирал Мартин Коннел тергов давомида Кининг вазифасини вақтинча бажариб туради.

59 ёшли Бен Ки 2021 йилда Британия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони лавозимини эгаллаган.

Мавзуга оид