Эрдўған Туркия Россия ва Украина музокараларини қабул қилишга тайёр эканини айтди
Путин 15 май куни Истанбулда Украина билан тўғридан тўғри музокараларни тиклаш таклифини билдириб, бу борада Туркия президенти билан қўнғироқлашди. Ражаб Тоййиб Эрдўған музокаралар учун яна майдонча тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Фото: AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва РФ президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди. Эрдўған билан қўнғироқлашиш режаси ҳақида Путин Истанбулда Украина билан музокараларни тиклаш таклифини билдирган вақтида айтиб ўтганди.
Туркия томонининг версиясига кўра, Эрдўған Путинга ўз мамлакати Россия—Украина музокаралар учун яна майдонча тақдим этишга тайёрлигини маълум қилган. TRT Haber’нинг қайд этишича, Эрдўған «тинчликка эришиш нуқтаи назаридан имкониятлар ойнаси очилгани»ни таъкидлаган. Шу билан бирга, у «кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш тинчлик музокаралари учун зарур муҳитни яратиши»ни айтган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Путин ва Эрдўған мулоқоти ҳақида хабар бераркан, Туркия президенти Россия раҳбарининг 15 май, пайшанба куни Истанбулда тўғридан тўғри музокаралар ўтказиш ташаббусини «тўлиқ қўллаб-қувватлаганини» маълум қилган. ТИВ баёнотида Эрдўғаннинг «кенг қамровли ўт очишни тўхтатиш» ҳақидаги сўзлари тилга олинмаган.
11 майга ўтар кечаси Россия президенти матбуот анжумани ўтказди ва Украинага 15 май куни Истанбулда тўғридан тўғри музокараларни «қайта тиклашни» таклиф қилди. Ўз навбатида Украина президенти Володимир Зеленский Россиянинг 12 майдан бошлаб «тўлиқ, узоқ ва ишончли» тинчлик сулҳига рози бўлишини кутаётгани ва Киев Москва билан музокаралар ўтказиш учун учрашувларга тайёрлигини маълум қилди.
Мавзуга оид

14:54
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

14:24
Лондонда ТИВ раҳбарлари даражасида Украина бўйича учрашув ўтказилади

13:49
Эрдўған Украинада тинчлик ўрнатилиши бўйича «бурилиш нуқтаси» ҳақида эълон қилди

12:38