Жаҳон | 07:36
1452
2 дақиқада ўқилади

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари: 18 киши ҳалок бўлди

Исроил армияси блокададаги секторга зарба беришда давом этмоқда.

Фото: Anadolu Agency

Исроил армиясининг Ғазо сектори турли ҳудудларига, жумладан, кўчирилган фаластинликлар бошпана топган мактабга уюштирган кетма-кет ҳужуми оқибатида 18 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Фаластин тиббий манбалари маълум қилишича, Исроил кучлари Ғазо шимолидаги Фатма бинт Асад мактабига зарба берди, у ерда кўчирилган фаластинликлар бўлган. Исроил самолётлари бинога икки марта ҳужум қилди, 16 киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг хабар беришича, Исроил қўшинлари Ғазо шарқидаги Туффаҳ ҳудудидаги бир нечта биноларни кучли отишма билан вайрон қилган.

Бундан ташқари, Исроил учувчисиз учоғи Ғазо марказидаги Нусейрат фаластинлик қочқинлар лагеридаги Ҳаммад ал-Ҳасаната масжиди яқинидаги ҳудудга ҳужум қилди, ёш қизча ҳалок бўлди.

Шунингдек, бир неча кун аввал Бурейж лагеридаги Абу Хемис мактабининг ўққа тутилиши натижасида яраланган бир фаластинлик ҳам олган жароҳатларидан вафот этган.

Нусайрат лагерининг шимолидаги Эз-Заҳра ҳудудида Исроилнинг ўққа тутиши натижасида икки фаластинлик яраланди.

Мавзуга оид