Триполида қуролли тўқнашувлар содир бўлди
Ливия президентлик кенгаши девони раҳбарининг ўлдирилиши пойтахтда қуролли тўқнашувларга сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Reuters. Триполида фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Фото: Hamza Turkia/Xinhua/picture alliance
Ливия президентлик кенгашининг хавфсизлик ва барқарорлик бошқармаси бошлиғи Абдулғани ал-Кикли ўлдирилгани хабар қилинганидан кейин Триполининг маркази ва бошқа ҳудудларида қуролли тўқнашувлар содир бўлди. Тўқнашувлар ва отишмалар ҳақида 12 май, душанба куни Reuters агентлиги хабар берди.
Қуролли гуруҳ шаҳарнинг аҳоли зич яшайдиган ҳудуди — Абу Салимда жойлашган. Агентлик эслатишича, президент кенгаши 2021 йилда Миллий бирлик ҳукумати билан биргаликда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланган жараён орқали ҳокимият тепасига келган.
Al Wasat Ливия телеканали хабарига кўра, қуролли тўқнашувларда 444-жанговар бригада иштирок этган - ал-Кикли, эҳтимол, унинг штабида ўлдирилган.
Ички ишлар вазирлиги аҳолини «ўз хавфсизлиги учун» уйда қолишга чақирди. Триполи университети раҳбарияти Facebookʼда барча факультет, бўлим ва идораларда ўқиш, имтиҳон ва маъмурий ишларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатиб қўйишини маълум қилди.
Мавзуга оид

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

09:05 / 31.01.2025
Россия Суриядаги ҳарбий контингентини Ливияга кўчирадими?

20:51 / 06.01.2025
Парижда собиқ президент Саркози Қаззофий фондидан 50 млн евро олгани бўйича суд эшитуви бошланди

12:33 / 06.11.2024