Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда
Лаҳорга парвозларни йўлга қўйганидан сўнг, авиакомпания Покистонда йўналишлар тармоғини кенгайтирмоқда. 14 июндан бошлаб Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Авиачипталар сотувда.

Покистон – Uzbekistan Airways парвозлар харитасидаги биринчи халқаро йўналишлардан бири. Парвозлар вақтинча тўхтатилгандан сўнг, икки давлат ўртасидаги авиақатновлар 2024 йил ноябр ойида Лаҳорга парвозлар йўлга қўйилиши билан қайта тикланди.
Бугунги кунда Покистонга парвозлар географияси кенгайиб бормоқда. 14 июндан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент – Исломобод – Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Янги авиақатнов Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги ишбилармонлик, сайёҳлик ва маданий алмашинувлар учун янада кўпроқ имкониятлар очади.
Парвозлар шанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади (маҳаллий вақт билан). Бир томонга авиачипталар нархи 2 253 000 сўмдан, икки томонга эса 4 676 000 сўмдан бошланади.
• Тошкентдан жўнаб кетиш 08:50, Исломободга етиб бориш 10:50;
• Исломободдан жўнаб кетиш 11:50, Тошкентга етиб келиш 13:50.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент – Лаҳор – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways иловаси, Uzbekistan Airways Sales филиали ва авиакомпания агентларидан харид қилинг. Uzbekistan Airways билан қулай саёҳат қилинг ва дунёни кашф этинг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

18:39 / 12.05.2025
Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин

10:06 / 12.05.2025
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди

22:37 / 09.05.2025
Урганч—Истанбул—Урганч рейс техник сабабларга кўра бекор қилинди

07:51 / 09.05.2025