Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон–Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзаро савдода барқарорлик кузатилмоқда. Товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етди, қўшма корхоналар сони 210 дан ошди.
Мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди, умуман олганда, 1 миллиард долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилди.
Ўзбекистонда 70 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағи ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.
2030 йилга бориб "яшил" энергия манбаларининг энергетикадаги улушини 50 фоиздан ошириш кўзда тутилган.
Ўзбекистон минерал ресурслар ва ноёб фойдали қазилмаларнинг катта захираларига бой мамлакат ҳисобланади.
Бизнесни қўллаб-қувватлаш учун муҳим қарорлар қабул қилинди. Натижада икки юздан ортиқ лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, солиқларнинг умумий сони 13 тадан 9 тага, айримларининг баҳоси эса икки баробар камайтирилди.
Мавзуга оид

15:03
Ўзбекистон ва Эрон ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилади

15:46 / 13.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи

11:50 / 13.05.2025
АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди

22:24 / 12.05.2025