Украинанинг Курск областига берган зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Рилск шаҳридаги меҳмонхона вайроналари остидан ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди.

Фото: Telegram/Александр Хинштейн
Украина Қуролли кучлари (УҚК) томонидан Россиянинг Курск области, Рилск шаҳрига берилган ракета зарбаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Курск области губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн маълум қилди.
«Вайрон қилинган меҳмонхона остидан Ўзбекистон фуқароси бўлган 39 ёшли эркакнинг жасади топилди», деб ёзди у.
Хабарда ўзбекистонлик марҳумнинг исми шарифи келтирилмаган.
Хинштейн сўзларига кўра, ҳужум оқибатида яраланган икки киши Курск области шифохонасида оғир аҳволда.
Украина ҳарбийлари Рилск шаҳрига зарба бергани ҳақидаги хабарлар 11 май куни пайдо бўлди. Россия томони зарба оқибатида уч киши жароҳат олгани, икки автомобил ва икки шахсий уй зарарланганини маълум қилди.
Украина оммавий ахборот воситалари Рилск шаҳрига берилган зарбанинг нишони меҳмонхона биносида жойлашган Россия денгиз пиёдалари 40-махсус бригадаси бўлганини ёзди. Хабар қилинишича, россиялик ҳарбийлар вайроналар остида қолган. Жумладан, бригада қўмондони ўринбосари Александр Данилов оғир тан жароҳати олган ва кейинчалик шифохонада вафот этган. Зарбада американинг HIMARS ракета тизимидан фойдаланилган.
Мавзуга оид

21:58 / 14.05.2025
Россияда мигрантларни роботлар билан алмаштириш таклиф этилди

21:31 / 14.05.2025
Истанбул музокаралари. Бу амалга ошадими? 15 майга белгиланган учрашув ҳақида ҳозиргача нималар маълум?

21:23 / 14.05.2025
Германияда уч нафар украиналик ҳибсга олинди

20:40 / 14.05.2025