Жаҳон | 08:00
9601
2 дақиқада ўқилади

Путин ва Трамп Украина бўйича музокаралар учун Истанбулга келмайди

Украинадаги тинчлик музокаралари учун Истанбулдаги делегацияга Путиннинг ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади.

Фото: AP

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги тинчлик музокаралари учун Истанбулга бормайди. 14 май, чоршанба куни кечқурун Кремль веб-сайтида эълон қилинган ушбу музокараларда Россия делегацияси иштирокчилари рўйхатида унинг исми йўқ. Худди шу маълумотни Reuters агентлиги Трамп маъмуриятидаги манбага таяниб эълон қилди.

Истанбулдаги музокараларда Россия делегациясига Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилади. Унга бирорта вазир, жумладан, на Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, на Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов киритилмади. Унинг ўрнига Кремль музокараларга Лавровнинг ўринбосари Михаил Галузин, Белоусовнинг ўринбосари Александр Фомин ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси бошлиғи Игор Костюковни юборади.

Кремль пресс-релизида, шунингдек, Путин томонидан тасдиқланган «Украина билан музокаралар олиб бориш учун экспертлар» рўйхати келтирилган. Улар орасида Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби ахборот департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Александр Зорин, президентнинг Гуманитар соҳадаги давлат сиёсати бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Елена Подобреевская, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ мамлакатлари иккинчи департаменти директори Алексей Полишчук, шунингдек, Россия Федерацияси Қуролли кучлари Бош штаби бошқармаси бошлиғининг халқаро бўлими бошлиғи Виктор Шевцов бор. 

Мавзуга оид