Жамият | 19:00 / 15.05.2025
606
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги CAEx Uzbekistan халқаро кўргазмалар марказида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – UEW 2025 бўлиб ўтди

Тадбир Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ расмий кўмагида ташкил этилди. 13 -15 май кунларида ўтган ҳафталик доирасида қуйидаги йирик тадбирлар — 27-Халқаро “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025” кўргазмаси ва анжуман, 18-Халқаро “Power Uzbekistan 2025” кўргазмаси, “Яшил энергия тежовчи технологиялар – GETCA 2025” ихтисослаштирилган бўлими, 5-Халқаро энергетика анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон халқаро энергетика форуми ҳафталикнинг асосий бизнес дастури сифатида бу йил “Барқарор энергетика учун минтақавий ҳамкорлик” шиори остида ташкил этилди. Форум доирасида вазирлар мулоқоти, халқаро экспертлар иштирокидаги панел ва техник сессиялар, стратегик ҳамкорлик, илғор технологиялар ва хавфсиз энергетика масалалари муҳокама қилинди.

Жорий йил — “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганини инобатга олган ҳолда форумда “яшил энергетика” ва углерод изини камайтириш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.

Форум ва кўргазмада 465 та компания ва бренд, 90 дан ортиқ спикер, 1 420 нафар делегат иштирок этди. Иштирокчилар географияси АҚШ, Германия, Япония, Хитой, Россия, Корея, Туркия, БАА, Франция, Италия, Ҳиндистон каби 30 дан зиёд мамлакатни қамраб олган.

27-Халқаро “Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025” кўргазмаси ва анжумани ҳам қатор тадбирларни қамраб олган. "Ўзбекнефтгаз" АЖ стенди орқали 10 дан зиёд қазиб олиш, қайта ишлаш ва газ-кимё корхоналари имкониятлари намойиш этилди.

Тадбир доирасида шунингдек, ёшлар ўртасида “Заковат" интеллектуал ўйини, “УНГ ХАКАТОН-2025”, “Энергия тежамкорлик Янги Ўзбекистон болаларининг нигоҳида" танлови ва энг яхши стартаплар, инновацион таклифлар танлови ғолибларини тақдирлаш каби ижтимоий аҳамиятга эга тадбирлар ҳам ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид