The Economist: Россия музокаралар вақтида Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган
«Биз Швеция билан 21 йил урушганмиз», – деган Мединский.

Фото: Кирилл Жуков / РИА Новости / Sputnik / Profimedia
Россия делегацияси Истанбулдаги музокаралар чоғида Украинанинг Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда The Economist мухбири Оливер Кэрролл «вазиятдан хабардор манбаси»га таяниб хабар тарқатди.
Унинг маълумотига кўра, Россия делегацияси Украина Россия томонидан аннексия қилинган тўртта областидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетган тақдирдагина Москва ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини айтган.
«Москва яна иккита [област] – Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилди», – деб ёзади Керролл.
Унинг сўзларига кўра, Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Россия «уруш истамаслиги», аммо «бир йил, икки йил, уч йил – қанча вақт кетса ҳам жанг қилишга тайёрлиги»ни айтган. «Биз Швеция билан 21 йил урушганмиз. Сиз қанча узоқ вақт жанг қилишга тайёрсиз?» – деган Мединский.
Кэрролл Мединскийдан яна бир иқтибос келтирган: «Эҳтимол, бу стол атрофида ўтирганлар янада кўпроқ яқинларини йўқотади. Россия абадий жанг қилишга тайёр».
Россия томони музокараларда Суми облатини эгаллаб олиш билан таҳдид қилгани ҳақида аввалроқ Олий Рада депутати Алексей Гончаренко ҳам хабар берганди.
- Музокаралар якунлангач, Россия ва Украина томонлари ҳеч қандай таҳдидлар ҳақида гапирмади. Мединский ва Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров томонлар яқин кунларда «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашишга келишиб олганини айтди.
Мавзуга оид

19:01 / 16.05.2025
Истанбулда Россия–Украина музокаралари якунланди. Асосий маълумотлар

14:09 / 16.05.2025
Мединский Украина билан тўғридан тўғри музокаралардаги вазифани айтди

21:34 / 15.05.2025
Агар Путин келмаган бўлса, демак, Истанбулда қиладиган ишим йўқ – Зеленский

21:01 / 15.05.2025