Трамп савдо битимларини тузишга улгурмаган давлатлар учун янги тарифларни эълон қилди
АҚШнинг савдо шериклари учун божлар «яқин икки-уч ҳафтада» белгиланади. Трампнинг қўшимча қилишича, «битим имзолашни хоҳлаётган 150 та мамлакат» бор.

Фото: REUTERS
АҚШ барча давлатлар билан савдо шартлари бўйича келиша олмайди, шу боис тез орада Вашингтон импорт божларининг янги ставкасини эълон қилади, дейди Доналд Трамп. Шу билан бирга, апрел охирларида у икки юзта савдо битимини тузмоқчи эканини айтганди.
Трампнинг сўзларига кўра, АҚШнинг савдо шериклари учун божлар «яқин икки-уч ҳафтада» белгиланади. Унинг айтишича, молия вазири Скотт Бессент ва савдо вазири Говард Лютник «одамларга АҚШда бизнес юритиш учун қанча тўлашлари кераклигини тушунтириб берадиган хатларни юборган». «Биз жуда адолатли бўламиз деб ўйлайман», — дейди президент.
Трампнинг қўшимча қилишича, «битим имзолашни хоҳлаётган 150 та мамлакат» бор. У қанча давлат янги тарифлар бўйича хатларни олишига ойдинлик киритмаган.
«Мен барча битимларни имзоладим. 200 та битим имзоладим», — деганди Трамп апрел ойида. Ўшанда ҳам у гап қайси давлатлар ҳақида кетаётганига ойдинлик киритишдан бош тортган эди.
Ҳозирча расман фақат битта битим ҳақида маълум: 8 май куни АҚШ ва Буюк Британия савдо битими тузганликларини эълон қилганди. Бироқ бу тўлиқ савдо келишуви эмас — кўплаб божлари ўзгаришсиз қолган; томонлар фақат автомобиль, пўлат ва алюминий, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари каби соҳаларда айрим божлардан воз кечиш ёки уларни камайтиришга келишиб олган.
Трамп 2 апрел куни барча давлатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоиз бож жорий қилганди, тахминан 60 та давлат учун эса янада юқори ставкаларни белгилаган. Орадан бир кун ўтиб, бошқа давлатлар билан янги савдо шартларини муҳокама қилиш имконияти бўлиши учун у божлар жорий этилишини 90 кунга кечиктирганди.
Мавзуга оид

19:29 / 16.05.2025
Трампнинг янги Яқин Шарқ доктринаси: Исроилдан воз кечишми?

17:17 / 16.05.2025
ФТБ собиқ директори Трампни ўлдиришга чақирганликда гумонланмоқда

13:58 / 16.05.2025
Рубио: Фақат Трамп-Путин учрашуви натижа беради

11:02 / 16.05.2025