Жамият | 22:06 / 17.05.2025
3524
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол Тошкент шаҳри ва вилоятида ўн минглаб истеъмолчиларни «светсиз» қолдирди

Бўрон оқибатида Тошкент шаҳрида 8500 та ва Тошкент вилоятида 10300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилиб қолди. Айрим жойларда чироқ авариявий ўчди, айрим жойларда эса хавфсизликни таъминлаш мақсадида диспетчерлар томонидан ўчириб турилди. Истеъмолчиларни тармоққа улаш ишлари кетмоқда.

17 май куни ноқулай об-ҳаво таъсирида (кучли шамол) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш юз берди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳрида 8500 та ва Тошкент вилоятида 10300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.

Таъкидланишича, махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Мавзуга оид